Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Брифинг: Янгиобод туман СЭО ва ЖС бўлими бошлиғи А.Абдуқаюмов тумандаги эпидемиологик фазият ва олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди

Брифинг: Янгиобод туман СЭО ва ЖС бўлими бошлиғи А.Абдуқаюмов тумандаги эпидемиологик фазият ва олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди

26 ноябрь 2021 йил
417
0

Янгиобод туман СЭО ва ЖС бўлими бошлиғи А.Абдуқаюмов Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар соғлиғини сақлаш” тўғрисидаги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш” тўғрисидаги 2015 йил 26 апрелдаги 393-сонли қонуни ҳамда сохага оид бошқа меъёрий ҳужжатлар ижроси буйча 2021 йил 11 ойи давомида амалга оширган ишлари ва рўйхатга олинган касалликлар тўғрисида маълумот берди.

Хусусан, Янгиобод туман СЭО ва ЖС бўлими томонида жорий йилнинг шу даврига қадар туман ҳудудларидаги ичимлик суви таъминотлари устидан санитария назоратлари олиб борилиб, санитария кимёвий ва бактериологик кўрсатгичлар бўйича вилоят СЭО ва ЖСБ лабараториясига текширишлар учун назорат нуқталаридан ичимлик суви намуналари, жадвал асосида текширилиб борилиши белгиланган, шу жумладан; 2021 йил 11 ойи давомида санитария кимёвий текшириш учун 30та ва бактериологик текшириш учун  15 та ичимлик суви олинди, кимёвий лабараторияга 16 та тупроқ намунаси олинган. УХЮК лабараториясига 24 та ичимлик сув намунаси, Радиология лабараториясига 13 та сув, 8 та озиқ-овқат намунасидан олинди. Лаборатория текшириш натижалари бўйича Республика Давлат андозаси талабларига жавоб берилмаган намуналар қайд қилинмаган.

Туман СЭО ва ЖС бўлими томонидан Янгиобод тумандаги  жойлашган ичимлик сувларига  18кг миқдорда зарарсизлантирувчи восита солиниб ичимлик сувларида  зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.  

Туман аҳолиси ўртасида юқумли касалликларнинг олдини олишга қаратилган эпидемияга қарши чора-тадбирлар кўрилиши таъминланмоқда. Жорий йилнинг 6 ойи давомида  рўйхатга олинган юқумли касалликлар; жумладан вирусли гепатит А касаллиги 1та, сурункали гепатит касаллиги 1та, диарея касаллиги 21та, ўткир бруцеллёз касаллиги 2та, сувчечак касаллиги 1та, юқори ва қуйи нафас йўлларининг ўткир инфекцияси 171та, сил касаллиги 5та, коронавирус инфекцияси 59та  қайд этилди. Бундан ташқари паразитология лабораторияси томонидан 245 та энтробиоз, 114 та геминолипедоз касалликлари аниқланди ва даволаниш учун ЮКБ бўлимига йўлланма берилди.Касалликлар аниқланган ўчоқларда якуний зарарсизлантириш ишлари ва чора-тадбирлар ўтқазилди. Шунингдек ит ва бошқа уй ҳайвонлари томонидан жабрланган 36 беморга қутуриш касаллигига қарши антирабик ҳизмат кўрсатилди. Юқумли ва паразитар касалликларни олдини олиш мақсадида аҳоли ўртасида кенг куламда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда, жумладан жорий йилнинг 11 ойи давомида ҚКГИ, куйдирги, бруцеллёз, қутуриш ва бошқа касалликлар бўйича 12 та маруза, 736та сухбат ўтказилди. Вилоят СЭО ва ЖСБдан 2021 йил 11ойи давомида буғма касаллигига  2660 доза вакцина ишлатилди. Полимелитга 3155 доза, силга қарши 800доза, антирабик вакцинаси 130комплект, гепатит В га 330доза, қизамиқ , қизилчага ва паратитга 1170доза, пиневмакок инфекциясига 1120 доза, Рота вирусга карши 926 доза,одам папиллома вирусига қарши 229 доза вакциналар  ишлатилди. Юқумли касалликларга қарши эмлаш ишлари белгиланган режа асосида амалга оширилмоқда. 2021 йил 10ойи  давомида эмлаш режаси 98,2 %га бажарилди.

Шу йилнинг 11 ойи давомида туманда ташкил этилган қўшимча эмлаш пунктларида коронавирус касаллигини олдини олиш мақсадида жами 710 доза Астра-зенека, 31240 доза ЗФ-УЗ, 7000 доза Модерна, 320 доза Спутник, 408 доза Пфизер, 100 доза Синовак вакциналари олиб келинди ва 18 ёшдан юқори туман аҳолисининг 80,3%ини ушбу вакциналар билан эмлаш амалга оширилди. Шу билан бирга коронавирус касаллигини эрта аниқлаш мақсадида туман аҳолисидан 14304та ПЗР усулида текшириш учун суртмалар олинган бўлиб, шундан 59таси мусбат натижа берган. Касаллик ўчоқларида эпидемияга қарши чора-тадбирлар амалга оширилиб, якунловчи дезинфекци ишлари ўтказилди. Пандемия даврида ташкилот, муассасаларда жами 362 та профилактик дезинфекция ишлари ўтказилди.

Юқумли касалликлар  лабараториясига 118 та сув, 385та озиқ-овқат, бактериологик лабораторияга 6та, ўта хавфли юқумли касалликлар лабораториясига 130та намуналари текшириш учун олиб борилди. Лаборатория текшириш натижалари бўйича Республика давлат андозаси талабларига жавоб берилмаган намуналар қайд қилинмаган.

Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 200 сонли буйриғига асосан туман корхона, ташкилот, муассасаларда ишловчи ходимлар даврий тиббий кўригдан 1682 нафари ўтказилди.

Хизмат кўрсатиш шахобчаларида 73та тадбиркорлик субьектларида тушинтириш ва мониторинг ишлари олиб борилди.

Янгиобод туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан белгиланган ички режа асосида 30 та объектлар устидан санитария назорати ўрнатилган бўлиб,   ўтказилган санитария назорати давомида санитария қоида ва меъёр талаблари бузилган холатлари қайд этилиб СЭО ва ЖС бўлимининг мутаҳассислари томонидан жами 62 нафар  фуқароларга нисбатан маъмурий  чоралар қўлланилиб жами  22575000 сўм миқдорда жарима солинди ва 14051650 сўм жарима ўндирилди. Бундан ташқари 27 та тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказилиб, 24 тасининг ишлари кўриб чиқиш учун туман жиноий ишлар судига юборилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар