Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда уй меҳмонхоналари ташкил этиш юзасидан аҳоли билан учрашувлар ўтказилди

Янгиободда уй меҳмонхоналари ташкил этиш юзасидан аҳоли билан учрашувлар ўтказилди

17 февраль 2022 йил
303
0

Жиззах вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси вакиллари ҳамда Янгиобод туман туризм ва спорт бўлими томонидан туманнинг туризм салоҳияти ўрганилиб, Хўжамушкент қишлоғида яшовчи оилалар билан учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувлар давомида маҳаллий аҳолини ўз-ўзини иш билан таъминлаш ва ҳудуднинг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида уй меҳмонхоналарини ташкил этиш, уларнинг хизмат кўрсатиш фаолиятини яхшилаш борасида тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, «Хўжамушкент ота» зиёратгоҳи атрофида зиёратчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш, жумладан, дам олиш масканлари, зиёрат одобини таништирувчи қўлланмалар, эсдалик совғалари сотадиган савдо шаҳобчалари, узоқ масофадан ташриф буюрувчилар учун меҳмон уйлари ташкил қилиш ҳамда саёҳат маршрутларини кенгайтириш каби вазифалар ҳам белгилаб олинди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар