Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар депутатлар ва тегишли масъуллар томонидан ўрганилди

Янгиобод туманида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар депутатлар ва тегишли масъуллар томонидан ўрганилди

23 февраль 2022 йил
338
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида “Хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган  ишлар натижадорлиги  ҳамда келгусидаги  вазифалар”  бўйича 2021 йил 14 декабрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар Кенгашларига ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депуталик назоратини олиб бориш вазифаси топширилган эди.

Ушбу вазифалар ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан ишлаб чиқилган ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депуталик назоратини олиб бориш бўйича  берилган тавсияларга асосан Янгиобод туманида 2022 йил 23 февраль куни туман Кенгаши депутатлари бошчлигида намунавий ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ушбу ишчи томонидан туманнинг Баландчқир МФЙ, Янгиобод ШФЙ, Дўстлик МФЙ ҳамда Шодлик МФЙ ҳудудидаги яратилаётган янги иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилётган ишлар жойларга чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида туманинг Баландчқир МФЙ, Янгиобод ШФЙ, Дўстлик МФЙ ҳамда Шодлик МФЙ ҳудуддидаги кичик ишлаб чиқариш цехлари, тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик ва деҳқончилик йўналишидаги яратилаётган иш ўринлари ва  ишсиз аҳолини иш билан қамраб олиш жараёлари бўйича ишчи гуруҳ таркибидаги соҳа мутахассислари томонидан амалий тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар