Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободлик "Мўътабар аёл" кўкрак нишони соҳибаси

Янгиободлик "Мўътабар аёл" кўкрак нишони соҳибаси

07 март 2022 йил
631
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилиб, жамиятимизда ижтимоий фаол хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг эл-юрт олдида кўрсатган хизматларини муносиб рағбатлантириш мақсадида ҳар йили бир гуруҳ аёллар ушбу кўкрак нишони билан мукофотланади.

Жиззахдаги анжуманлар саройида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида ушбу нуфузли мукофот бу йилги эгаларига топширилди. Қувонарлиси, улар орасида ўзининг ибратли ҳаёти давомида соғлом, баркамол, шу билан бирга, Ватанга содиқ, жамият ҳаётига даҳлдор фарзандларни тарбиялаб, вояга етказган Янгиободлик Нарзиой она Мамадазимова ҳам бор. У мазкур мукофотни вилоят ҳокими Эргаш Салиевдан тантанали тарзда қабул қилиб олди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар