Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан корхонанинг электр энергиясидан қарздорлиги юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилди

Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан корхонанинг электр энергиясидан қарздорлиги юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилди

31 март 2022 йил
394
0

Фориш туман Иқтисодий судининг 2021 йил 26 октябрдаги № 4-1305-2001/341-сонли ижро варақасига асосан қарздор ЯХ МЧЖдан "Жиззах худудий Электр тармоқлари корхонаси" АЖ фойдасига 28.3 млн сўмлик электр энергияси қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 2021 йил 27 январь куни Бюронинг Янгиобод тумани бўлимига келиб тушган.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан 27.01.2021 йилда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан 2021 йил 17 сентябрь куни олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган трансформатор электр энергиясидан бўлган қарздорлиги учун хатланди. Ижро харакатлари давомида хатланган трансформатор "E-AUKSION" дастурига жойлаштирилиб, жорий йилнинг 10 март куни "E-AUKSION" дастури орқали сотилиб электр энергия қарздорлиги учун ўтказиб берилди.


А.Т.Туйчиев,

Бюронинг Янгиобод туман бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар