Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Бахор тароналари” анъанавий вилоят кўрик танловида Янгиобод тумани маданият маркази бадиий жамоаси фахрли ўринни эгаллади

“Бахор тароналари” анъанавий вилоят кўрик танловида Янгиобод тумани маданият маркази бадиий жамоаси фахрли ўринни эгаллади

24 февраль 2020 йил
761
0

Шу йилнинг 22 февраль куни Жиззах вилоят мусиқали драма театрида истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг бешта номинация – “Наврўз хақидаги энг яхши кўшиқ”, “Энг яхши эстрада ижрочилиги”, “Худудга хос энг яхши лапар ижрочилиги”, “Ватанни мадҳ этувчи энг яхши қўшиқ”, “Энг яхши фолклор –этнографик ансамбли” ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан юракларга етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида “Бахор тароналари” кўрик танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда Янгиобод туман маданият маркази бадиий жамоаси иштрокчилари “Наврўз ҳақидаги энг яхши қўшиқ” йўналиши бўйича – Жавлон Бегматов, “Энг яхши эстрада ижрочилиги” йўналиши бўйича – Сарвар Файзуллаев, “Ватанни мадҳ этувчи энг яхши қўшиқ” йўналиши бўйича Мадина Икромова, шунингдек, “Энг яхши фольклор –этнографик ансамбли” йўналиши бўйича туман маданият маркази томонидан ташкил этилган фольклор –этнографик ансанмбли фаол иштирок этишди.

Янгиобод туман маданият маркази бадиий жамоаси томонидан ижро этилган ўлан ҳамда лапарлар, айтишувлар ҳакамлар ҳайатида ўзгача таъсурот қолдирди. Якунда туман маданият маркази  бадиий жамоаси вилоят миқёсида фахрли 2-ўринга лойиқ деб топилди.

Мадина Икромова.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар