Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда 2022 йил ҳосили учун асосий майдонларга соя экинининг экилиши “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан назоратга олинган

Янгиободда 2022 йил ҳосили учун асосий майдонларга соя экинининг экилиши “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан назоратга олинган

27 апрель 2022 йил
282
0

Янгиобод туман ҳокимининг 2021 йил 20 ноябрдаги “Янгиобод туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2022 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 55-3-54-Q/21-сонли қарори тасдиқланган бўлиб, ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви, тупроқ-иқлим шароити, ерларнинг мелиоратив ҳолати, унумдорлиги, сув билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда қайта ишловчи, тайёрловчи ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг талабларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида белгиланган муддатларда тўлиқ экилишини, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши “Ўзагроинспекция”нинг Янгиобод туман бўлими томонидан назоратга олинган.

Бу борада ҳудудларда инспекция ходимлари ҳамда фермер хўжаликлари рахбарлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Қарорга асосан Янгиобод туманида 2022 йил ҳосили учун асосий майдонларга соя экини 340 гектар экилиши режалаштирилган бўлиб, шундан Хўжамушкентсой СИУ худудида 199 гектар, Баландчақирсой СИУ ҳудудида 89 гектар, Қўшқанд булоғи СИУ ҳудудида 42 гектар, Мустақилликнинг 22 йиллиги СИУ ҳудудида 5,0 гектар, Сармич саховати СИУ ҳудудида 8,0 гектарни ташкил этади. 

Инспекциянинг Янгиобод туман бўлими ходимлари томонидан тумандаги фермер хўжаликларининг ер майдонларига ҳақиқатда 2022 йил ҳосили учун соя экинлари экилиши аҳволи мунтазам равишда мониторинг қилиб борилмоқда.

Бугунги кунга қадартумандаги фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 257 гектар (76 %) соя экиш ишлари амалга оширилди.

Шундан, Хўжамушкентсой СИУ ҳудудидаги фермер хўжаликлари ер майдонларида127 гектар (62%), Баландчақирсой СИУ ҳудудидаги фермер хўжаликлари ер майдонларида79гектар (99%),Қўшқанд булоғи СИУ ҳудудидаги фермер хўжаликлари ер майдонларида38гектар (93%),Мустақилликнинг 22 йиллиги  СИУ ҳудудидаги фермер хўжаликлари ер майдонларида5,0гектар (100%),Сармич саховати СИУ ҳудудидаги фермер хўжаликлари ер майдонларида8гектар (100%) ни ташкил этади.

Бўлим томонидан профилактик тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ў.Омонов, 

“Ўзагроинспекция”нинг Янгиобод туман бўлими

катта инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар