Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Янгиободда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда

27 апрель 2022 йил
447
0

Янгиобод туманидаги барча таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида хуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳамда дарс машғулотларига мунтазам қатнашишлари юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли 10-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган тарғибот йиғилишида Янгиобод туман ИИБ ВЕ ва ЁБИГ катта инспектори катта лейтенант Ж.Жумақулов,  Туман хокимлиги болаларни химоя қилиш шўбаси бош мутахассиси С.Эрназаров ҳамда мактабнинг 5-11- синф ўқувчилари ва синф раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда сўз олганлар ўқувчи ёшлар ўртасида турли хил ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, жиноятчилик, сабабсиз дарс машлулотларини қолдирмаслик ва турли хил ёмон иллатларга берилиш каби ҳолатларни келиб чиқиш сабаблари ҳақида тўхталдилар.

Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида  ҳуқуқбузарлик  ҳолатларини олдини олиш, мактаб ўқувчилари сумкаларида ўткир тиғли жисмлар олиб юрмаслик, ўқувчилар дарс машғулотларида уяли алоқа мосламаларидан фойдаланмаслик ҳамда мактаб ўқувичлари сабабсиз дарс машғулотларини қолдирмасликлари тўғрисида тушунтириш бериб ўтдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар