Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Янгиобод туман Кенгашининг биринчи мажлисида галдаги вазифалар муҳокама этилди

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Янгиобод туман Кенгашининг биринчи мажлисида галдаги вазифалар муҳокама этилди

04 март 2020 йил
159
0

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Янгиобод туман партия ташкилоти Кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда партиянинг 2019 йил давомида амалга оиширлган фаолияти якунлари ҳамда 2020 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Мажлис давомида миллий давлатчилигимиз ривожида янги босқични бошлаб берган тарихий воқелик - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга навбатдаги Мурожаатномасидан келиб чиқиб партия ташкилоти ва депутатлик гуруҳиининг олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

Ўтган 2019 йилда Президентимиз бошчилигида мамлакатимизни янада тараққий эттириш, аҳолини ҳаётдан рози қилиш, инсон ҳуқуқларини олий қадрият билиб, манфаатларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши ва 8 нафардан иборат депутатлик корпуси фаол иштирок этди.

Партия сайловолди Платформасининг маънавий-маърифий, иқтисодий, ижтимоий йўналишларидаги дастурий мақсад-вазифалари ижросига алоҳида эътибор қаратилди. Мамлакатимизда маънавий ислоҳотларни амалга ошириш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, миллий иқтисодиётда туризмнинг салмоғини ошириш, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, ушбу масалаларда вакиллик органларига партиямиздан сайланган депутатлар ҳамда партия ташкилотларининг фаоллигини янада оширишга қаратилган партиявий ташаббуслар амалга оширилди.

Таъкидланганидек,  партиянинг асосий фаолият йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган иш режанинг асосини ЎзМТДП Сайловолди Платформасида илгари сурилган мақсад ва вазифалар ташкил этади.  Вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши эса партиянинг кенг жамоатчилик орасида обрў-эътибори ортишига, нуфузининг кучайишига, электорат манфаатларининг таъминланишига, бевосита партияга хайрихоҳлар сонининг кенгайишига хизмат қилади.

Мажлис давомида партия ташкилоти томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, “Хизмат-беминнат”, “21 аср аёли”, “Депутат билан юзма-юз”, “Уйма-уй” каби  лойиҳалар, «Қадриятларимизни қадрлаймиз”шиори остида “Беқасам тўнлар кийиб...” мавзусида санъат фестивали ва ”Болага китоб беринг”мавзусида китоблар ярмаркаси ташкил этилди. Ёш авлоднинг ота-боболар анъаналарини давом эттириб, уларнинг хотираси, бебаҳо меросига нисбатан ҳурмат-эҳтиром, ғурур-ифтихор туйғуси билан яшаши, миллий ўзига хослигимизнинг асосий белгиси ва ҳал қилувчи шарти эканилигини, биз кимларнинг, қандай буюк зотларнинг авлоди эканимизни чуқур идрок этиш, миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида яшаш, истиқлол ғояларини ёш авлод қалби ва онгига янада теран сингдириш, китобхонлик маданиятини шакллантириш ушбу тарғибот тадбирларининг  бош мақсади этиб белгилаб олингани алоҳида эътироф этилди.

Мажлисда шунингдек, халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи фаолиятининг ўтган давр давомида ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш, жойларда қонунлар, ҳукумат қарорлари ижроси устидан самарали депутатлик назоратини амалга ошириш жараёнида, фаол иштирок этдилар. Ўтган йилда улар ташаббуси билан доимий комиссияларга 6 та ва Халқ депутатлари Туман Кенгаши сессиясига 1 та масала киритилди.

Партия фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш ва кенг жамоатчиликни партия ҳаёти билан мунтазам равишда хабардор қилиб бориш муҳим аҳамиятга эга.  Бу йўналишда ЎзМТДП Янгиобод туман партия ташкилоти Кенгаши томонидан йил давомида жами ОАВда 99 маротаба, жумладан, телевидениеда 15 та, радиода 12 та, матбуот (газета ва журналлар)да 15 та, интернет сайтларида 21 та, интернетдаги ижтимоий тармоқлар (телеграмм, фейсбук)да  46 та чиқишлар амалга оширилган.

Мажлис иштирокчилари томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган  баъзи камчиликлар юзасидан ҳам фикрлар билдирилди.

Ютуқлар ўзимизники, аммо юқорида таъкидланганидек, йўл қўйилган камчилик ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этган ҳолда, белгилаб олган ва олдимизга қўйган вазифаларимиз сари биргаликда баҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, кўзлаган барча мақсадларимизга эришиш мумкинлиги, бугун замон шиддат билан ривожланиб бораётганлиги, ён-атрофда, қўшни мамлакатлар ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар суръати шу қадар тезлашмоқдаки, замон билан ҳамнафас бўлиш барчамиздан катта масъулият, тезкорлик ва ўз ишимизни сидқилдан адо этишни талаб этиши, шундай экан, эришилган натижалар билан кифояланиб қолмасдан, сайловчилар ишончини оқлаш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш ва белгилаб олган вазифаларимизни амалга оширишда партия ташкилоти ва депутатлик корпуси ишини янада жонлантириш фаолиятимиз бош мезонига айланмоғи керак таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, мажлисда ЎзМТДП туман Кенгашининг 2020 йилга мўлжалланган иш режаси лойиҳаси муҳокама қилинди. Муҳокама жараёнида иш режада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар қамраб олинганганлиги таъкидлаб ўтилди ва иштирокчилар томонидан маъқулланди.

Мажлисда ЎзМТДП туман Кенгаши  ҳамда Ижроия Қўмитаси аъзоларининг янги таркиби тасдиқланди.  

Билдирилган барча фикр мулоҳазалар ва таклифлар Кенгаш аъзолари ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан қизғин муҳокама этилди ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Янгиобод туман Кенгашининг  биринчи мажлиси кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлари қабул қилинди.

Дилшод Баратов,

ЎзМТДП туман Кенгаши ижрочи котиби

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар