Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда пиллачилик соҳасида манфаатли лойиҳалар амалга оширилиб, бугунги кунда бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда (Видео)

Янгиободда пиллачилик соҳасида манфаатли лойиҳалар амалга оширилиб, бугунги кунда бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда (Видео)

17 май 2022 йил
538
0

Янгиобод туманида пиллачилик соҳасида манфаатли лойиҳалар амалга оширилиб, бугунги кунда бу саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 31 июльдаги "Пиллачилик тармоғини чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори асосида пиллачилик соҳасида туб илоҳотлар олиб борилди.

Бугунги кунда тумандаги 300 гектардан ортиқ тут плантациялари ҳудудида кўчма палаткалардан иборат қуртхоналар ташкил этилиб, уларда пилладан мўл ҳосил олиш учун барча зарур шароитлар яратилган. Шунингдек, пилла етиштирувчилар билан шартномалар тузилиб, уларга иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб бериляпти.

Муҳими, ҳозирги кунда пиллачиликда қўшимча ҳосил олиниши натижасида туманда 500 нафар фуқарони мавсумий иш билан таъминлаш имконияти яратилган.

Биргина "Зомин асл ипак толаси" хусусий корхонаси билан шу пайтга қадар бўш юрган хотин-қизлар шартнома тузиб, ипак қурти парваришлаб, бу билан улар оилалари учун қўшимча даромад манбаига эга бўлмоқдалар. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар