Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида ёшлар боғлари ташкил этилмокда.

Янгиобод туманида ёшлар боғлари ташкил этилмокда.

19 март 2020 йил
125
0

Халқимизнинг бой тарихи, миллий ўзлигимизни намоён этувчи ҳашарнинг туб замирида аждодларимизнинг инсонийлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳамжиҳатлик, она Ватанга муҳаббат каби эзгу фазилатлари мужассам.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Янгиобод туманидаги 8 та маҳаллада ҳам ёшлар боғлари ташкил этилмокда. Бугун ташкил этилган ҳашар ишларида туман ҳокими бошчилигида тумандаги барча фаоллар, ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Ҳашар давомида туманнинг Совот, Хужамушкент, Сармич, Ҳавотоғ маҳаллаларида ташкил этилаётган ёшлар боғига  5660 дона  грек ёнғоғи,  50 минг донага якин ток кўчатлари, 23100 дона гилос кўчатлари ёшлар томонидан яхши ниятлар ила олтин тупроққа кадалди.

35 нафар ёшларга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи туман ҳокими қарори топширилди.

Бундай ишлар натижасида шаҳар ва қишлоқларимиз тобора чирой очиб бораётганига барчамиз гувоҳмиз. Бир сўз билан айтганда, ёшлар томонидан ўтказиладиган ушбу тадбирлар халқимизнинг бунёдкорлик ва ободонлаштириш завқи билан яшаётганини намойиш этмоқда.

Муродбек Раҳмонбердиев,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Янгиобод туман кенгаши раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар