Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Жиззах вилоятида 25 март ҳолатига кўра коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

Жиззах вилоятида 25 март ҳолатига кўра коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

25 март 2020 йил
13
0

2020 йил, 25 март соат 10:00 гача Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига таяниб Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Вилоятда жами 808 киши тиббий кузатувга олинган. Улардан 19 нафари вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Қолган 779 нафари уй шароитида карантинга олинган.
Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом этмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар