Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ҳимояланиш юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ҳимояланиш юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда

25 март 2020 йил
45
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 176-сонли қарори ижроси юзасидан туманда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва ҳимояланиш юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, тумандаги  “Баландчақир текстиль” МЧЖ ип-калава ишлаб чиқариш фабрикасида 35 нафар, “Янгиобод Барака чеварлари” МЧЖ тикув фабрикасида 55 нафар, туман мактабгача таълим бўлимида 7 нафар хотин-қизларга, Янгиобод ШФЙ Сайдон кўчаси худудидаги  аҳоли хонадонларида уйма-уй юриш жараёнида 17 та оилаларга “СОVID-19 КОРОНА ВИРУСНИ юқтиришдан ўзингизни ва бошқаларни асранг”, “Сафар маҳал саломат бўлинг”, “Янги коронавирус (COVID-19) ҳақидаги уйдирмалар”, “Овқат  тайёрлаётганда қуйидаги эхтиёт чораларига амал қилиши шарт” номли буклетлар тарқатилди.

Янгиобод ШФЙ худудида “Келинг ниқоб тақиб касалликка қарши кураш йўлида  бирлашайлик”, “Маҳалламнинг ҳамжихатлиги ҳар қандай касалликни енгади”, “Маҳаллам аҳлининг саломатлиги-юртим бойлиги”, “Маҳаллам аҳли соғлиги-менинг соғлигим”, “Менинг маҳалламга коронавирус  дахл қила олмайди”, Коронавирус инфекциясининг олиб кирилишини ва тарқалишини олдини олиш мақсадида хонадон, аҳоли ўртасида ниқоб тақиб юриш, шахсий гигиевна қоидаларига риоя қилиш, касалликка бирга курашиш кераклиги бўйича индивидуал тушунчалар берилди.

З.Назарқулова,

Янгиобод тумани ҳокими ўринбосари,

Маҳалла ва оилани қўллаб-

қувватлаш бўлими бошлиғи

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар