Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сенатор Нусратулла Пардаев Янгиободда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан учрашди.

Сенатор Нусратулла Пардаев Янгиободда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан учрашди.

13 март 2020 йил
7
0

Сенат аъзоси Нусратулла Пардаев Янгиобод туманида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан учрашди.

​Учрашувда туман Кенгаши ва доимий комиссиялар фаолиятини намунали ташкил этиш, депутатлар фаоллигини ошириш, маҳаллий Кенгаш мажлиси кун тартибига ҳудуддаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни киритиш юзасидан фикр алмашилди.

Бу борада сенатор давлат раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида депутатларга қаратилиб айтилган сўзларига урғу берди: “Сайловолди учрашувларида аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ дастур ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга ошириш зарур”. 

Учрашувлар давомида ҳар бир депутат ўз ишига ниҳоятда катта масъулият билан янгича ёндашиши зарурлиги юзасидан тавсиялар берилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар