Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Жиззах вилоятида 26 март ҳолатига кўра коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

Жиззах вилоятида 26 март ҳолатига кўра коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади

26 март 2020 йил
23
0

2020 йил, 26 март соат 9:00 гача Жиззах вилоятида коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига таяниб Жиззах вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Коронавирусга чалинган беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлган 19 нафар фуқаро вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг махсус боксларига ётқизилган.
Шунингдек, касалликка гумонланувчи шахслар билан бирламчи ва иккиламчи мулоқотда бўлган 4612 нафар фуқаро уй шароитида карантинга олинган. 196 нафарида тиббий кузатув якунланди.
Вилоятимизда коронавируснинг олдини олиш борасидаги профилактика ишлари изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бу борада барча зарурий чоралар кўрилаяпти.
Коронавирус инфекцияси тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича берилаётган тавсиялар ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар