Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Депутат ташаббуси билан волонтёр ёшлар аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатишди.

Депутат ташаббуси билан волонтёр ёшлар аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатишди.

28 март 2020 йил
577
0

Ҳозирги долзарб вазиятда Коронавирус тарқалишининг олдини олиш борасида давлатимиз раҳбари ва ҳукумати томонидан кўрилаётган кенг кўламли ва қатъий чора-тадбирлар, хусусан Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқимизга мурожаати барчани бутун дунёни саросимага солаётган бу офатга қарши ваҳимага берилмаган ҳолда ҳамжиҳатлик билан курашишга ундамоқда.

Айнан, Жиззах вилояти Янгиобод туманида ҳам коронавирус профилактикасига доир тарғибот тадбирлари баробарида кунгилои ешлар, жамоатчилик вакиллари, депутатлар томонидан вирус тарқалишининг олдини олишнинг амалий жиҳатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати Муродбек Рахмонбердиев волонтер ешлар билан биргаликда худуддаги ўз сайловчиларини бепул тиббий ниқоб билан таъминлади.

#BIRMIZ, QALBAN BIRGAMIZ! шиори остида Янгиобод шаҳарчасида ташкил этилган  шундай акцияда ешлар жамоаси аҳолига 700 дона тиббий ниқобни беминнат тарқатиш билан биргаликда аҳоли ўртасида коронавирус профилактикасига доир тушунтириш олиб борди.

- Албатта бундай аксияларни ташкил этиб бориш бу бизнинг ҳам депутатлик, ҳам фуқаролик, энг асосийси ватанпарварлик бурчимиздир - дейди депутат М. Рахмонбердиев.

Янгиобод туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар