Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби

21 июль 2022 йил
326
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ-81-сон қарорига муофиқ рейтинг баҳолаш алоҳида индикаторлардан ташкил топган қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:

биринчи йўналиш — давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ҳамда амалиётга татбиқ этилганлиги;

иккинчи йўналиш — коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;

учинчи йўналиш — давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги;

тўртинчи йўналиш — ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирларнинг амалга оширилганлиги;

бешинчи йўналиш — коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги.

  1. Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, фаолият самарадорлиги «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» тоифаларга ажратилади.

Бунда, индикаторларни бажариш орқали:

81 баллдан 100 баллгача тўплаган давлат ташкилоти фаолият самарадорлиги — «яхши»;

55 баллдан 81 баллгача тўплаган давлат ташкилоти фаолият самарадорлиги — «қониқарли»;

55 дан паст балл тўплаган давлат ташкилоти фаолият самарадорлиги — «қониқарсиз» деб топилади.

  1. Рейтинг баҳолаш йўналишлари бўйича баллар қуйидагича тақсимланади:

биринчи йўналиш — максимал 35 балл;

иккинчи йўналиш — максимал 30 балл;

учинчи йўналиш — максимал 15 балл;

тўртинчи йўналиш — максимал 15 балл;

бешинчи йўналиш — максимал 5 балл.

  1. Якуний баллар мазкур Низомга келтирилган Рейтинг баҳолаш йўналишлари ва индикатор кўрсаткичларидаги балларни бир-бирига қўшиб чиқиш орқали аниқланади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Янгиобод туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар