Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Кўчалардаги реклама ва ахборот матнлари "Давлат тили тўғрисида"ги қонунга мослиги ўрганилди

Кўчалардаги реклама ва ахборот матнлари "Давлат тили тўғрисида"ги қонунга мослиги ўрганилди

25 июль 2022 йил
558
0

Янгиобод туманида Давлат тилига мос келмайдиган, имловий ва услубий хатоликлари мавжуд бўлган пешлавҳаларни янгилаш ва тартибга олиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун туман ҳудудидаги мавжуд ташқи реклама воситалари, пешлавхалар, реклама баннерлари ва бошқа ахборот матнлари ишчи гуруҳ томонидан хатловдан ўтказилиб, уларнинг имло хатосиз ёзилиши, давлат тили қоидаларига мос келиши юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги қонунининг 20-моддасига тўғри келмайдиган ва имло хато билан ёзилган пешлавҳа, эълон ҳамда бошқа ахборот матнлари олиб ташланди ҳамда қонуннинг мазмун-моҳияти тўғрисида тадбиркорларга тушунчалар берилди. 

Янгиобод тумани ҳокимлигида ташкил этилган туман ишчи гуруҳи томонидан ташқи ёзувлар, пешлавҳалар, эълонлар ва бошқа ахборот матнларининг давлат тилида бўлишини таъминлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.

Ж.Бобожонов,

Янгиобод тумани ҳокими маслаҳатчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар