Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Аҳолини рўйхатга олиш тадбири бизга нима беради?

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири бизга нима беради?

28 июль 2022 йил
81
0

Аҳоли сонини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барчага тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил ва эълон қилишнинг ягона жараёнидир. У аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб, келгуси 10-20 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади. Аҳоли миграцияси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
Ўз навбатида, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот тарзида фойдаланилади. Аҳоли сонини ишончли ҳисоблаш бўйича расмий статистика тизимида асосий роль ўйнайди.
Шу боисдан ушбу тадбирда аҳолининг тўлиқ қамраб олиниши, унинг натижасида олинадиган маълумотларнинг тўлақонли, аниқ ва тўғрилигини белгилаб беради.
2023- йилда ўтказилиши белгиланган мазкур тадбирга тайёргарлик ва тарғибот ишларининг бугундан бошлаб юборилганлиги эса, аҳолининг кенг қатламига унинг аҳамиятини тушунтириш, ялпи рўйхатга олиш ишларини халқаро стандартлар талабига мос равишда ўтказиш ва шу орқали кутилган натижага эришиш мақсадини кўзлайди.

Р.Каримқулов,

Янгиобод туман рўйхатга олиш бўлими ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар