Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан брифинг ўтказилди

Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан брифинг ўтказилди

18 июль 2022 йил
256
0

Янгиобод туманида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва галдаги режалар хусусида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Мамадазимов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда депутатлар, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, мутасадди ташкилот ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Брифингда туман ҳокими ўринбосари Д.Мамадазимов йиғилганларга мавзу юзасидан маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сонли Фармонига асосан маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман “ҳоким ёрдамчиси” лавозими таъсис этилди.

Ушбу лавозимларга Республика Ишчи гуруҳи билан биргаликда туман корхона ва ташкилотларида ишлаётган раҳбар ходимлардан 24 нафар номзодлар билан суҳбат ўтказилди ва улар орасидан 8 нафар ҳоким ёрдамчиси саралаб олинди.

Лавозимга тайинланган ҳоким ёрдамчиларини фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида ўқитиш, назарий ва амалий машғулотлар асосида тажрибасини ошириш юзасидан ўқув семинарлар ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
3 декабрдаги ПҚ-31-сонли
қарорига асосан Республика “Агробанк” акциядорлик тижорат банки бошқарув раиси ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича вилоятга бириктирилди ҳамда

2022 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сонли қарорига асосан ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси ва ҳудудларда марказлар ташкил қилинди.

Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларининг ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар тизимли равишда ташкил қилинмоқда.

Биринчидан: Ҳудуддаги аҳолини хатловдан ўтказиш ва платформага киритиш бўйича.

Ҳудудлардаги ҳами 8 та маҳалларда ҳонадонлар тўлиқ хатловдан ўтказилди ва 01.01.2022 йил статистика ҳисоботига асасан 4879 та хонадон мавжуд бўлган бўлса, хатлов натижаларига кўра хақиқатда
4989 та аниқланди ва (100,0 %) хонадонлар ўрганилди.

Иккинчидан: Хонадонларни тоифаларга ажратилиши бўйича.

Жами ўрганилган 4982 та хонадонларнинг иқтисодий-ижтимоий аҳволига асосан:

 

1-тоифа: 230 та (4,6 %) ни (даромади кам, бироқ даромад топишга ҳаракат қилаётган хонадонлар);

2-тоифа: 3528 та (70,8 %) ни (доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истагидаги хонадонлар);

3-тоифа: 254 та (5,1 %) ни (ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонлар);

4-тоифа: 970 та (19,5 %) ни (иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар) ни ташкил қилади.

Учинчидан: Хоким ёрдамчилари томонидан берилган тавсиялар ва кредитларнинг ажратилиши бўйича.

 “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурлари доирасида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган  1018 нафар фуқаролардан
21,3 млрд. сўмлик аризалар келиб тушган бўлиб, ҳоким ёрдамчилар томонидан 959 та (94,2 %) 18,7 млрд. сўмлик аризалар кўриб чиқилган бўлиб, шундан  562 тасига (55,2 %) 8,6 млрд.сўмлик тавсияномалар берилган ва 308 тасига (54,8 %) 4,2 млрд.сўм кредит маблағлари ажратиб берилган.

Тўртинчидан: Бандлик дастурига асосан иш билан банд қилиш бўйича.

2022 йилда жами 5377 та, шундан 1-2-чоракларда 2559 та доимий ва мавсумий иш ўрни яратилиши белгиланган бўлиб, 10 июн ҳолатига 4073 та янги иш ўрнилари яратилган.

Шу жумладан, туманда жорий йилда жами 1059 та ўзини-ўзи банд қилиш прогноз кўрсаткичи белгиланган бўлиб, амалда 2673 нафар
фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиниб йиллик режа 252,4 % га бажарилди.

Бешинчидан: Аҳолини, айниқса аёллар ва ёшларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича.

Ўтказилган сўровномага асосан 363 нафар фуқролар тадбиркорлик билан шуғулланиш, шундан 176 нафари (48 %) касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истагини билдирган бўлиб, бугунги кунга қадар
жами 238 нафар (65,5 %), шундан 190 нафари касб-ҳунарга ва
48 нафари тадбиркорликка ўқитилган.

Олтинчидан: 2022 йилда янги кичик бизнес субъектлари ташкил қилиш бўйича.

2022 йилда жами 100 та, шундан  январь-май ойларида 56 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил қилиш режаси белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 10 июн ҳолатига  62 та субъектлар ташкил қилиниб, белгиланган режа кўрсаткичи 111 фоизга бажарилиши таъминланди.

Еттинчидан: Аҳолидаги мавжуд ва янгидан тарқатилган инкубаторлардан фойдаланиш бўйича.

туманда жами 10,4 мингта қувватга эга 11 та (4,1 мингта қувватга эга 9 таси Агробанк хомийлигида олиб берилган) инкубаторлар мавжуд бўлиб, ушбу инкубаторларга:

1-босқичда: 8,4 мингта тухум қўйилган бўлиб, шундан 5,4 минг бош (64 %) жўжалар очиб чиққан ҳамда 1,4 минг бош (25 %) жўжалар
19 та аҳоли хонадонларига тарқатилган;

2-босқичда: 3,2 мингта тухум қўйилган бўлиб, шундан 1,9 минг бош (59 %) жўжалар очиб чиққан ҳамда 1187 бош (62 %) жўжалар
53 та аҳоли хонадонларига тарқатилган;

3-босқичда: 4,0 мингта тухум қўйилган бўлиб, шундан 1,1 минг бош (28 %) жўжалар очиб чиққан ҳамда 957 бош (86 %) жўжалар
7 та аҳоли хонадонларига тарқатилган;

4-босқичда: 4,0 мингта тухум қўйилган бўлиб, шундан 820 бош (21 %) жўжалар очиб чиққан ҳамда 476 бош (58 %) жўжалар
3 та аҳоли хонадонларига тарқатилган;

5-босқичда: 4-босқичда жўжа очиб чиққан 2 дона инкубаторга жами 1056 дона тухум қўйилган.

Саккизинчидан: “E-AUKSION” савдо майдончаси орқали фуқароларга ер майдони ажратиш бўйича.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-20-сонли қарорига асосан туманда жами 356 гектар ер майдони “E-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали фуқароларга ажратиб берилиши белгиланган ва бугунги кунга қадар 356 гектар (100 %) 397 та лотлар бўйича ер майдонлари савдо майдончасига қўйилган бўлиб, 343 гектар (85 %) 384 та лотлар бўйича ер майдонлари сотилган. Бугунги кунда савдо майдончасида 7 гектар (1,8 %) 7 та лотлар бўйича ер майдонлари мавжуд.

Тўққизинчидан: Маҳаллаларда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича.

2022 йилда 8 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 3 тадан Инвестиция давстурига киритилмаган жами 24 та янги лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб шундан ҳозирги кунга келиб ишга тушиш муддати келган 3 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 6 янги иш ўрни яратилган.  

Ўнинчидан: Хорижда юрган ва қайтиб келган фуқаролар ҳамда уларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича.

Ҳудудларда жами 360 нафар хорижий давлатларга узоқ муддатга чиқиб кетган фуқаролар мавжуд бўлиб, шундан 360 нафарининг (100 %) оилалари ҳоким ёрдамчилари томонидан уйма-уй юриб ўрганиш ишлари тўлиқ амалга оширилди ва ўрганилган оилаларнинг жами 25 тасида, яъни
5 тасида бандлик, 10 тасида тиббий потранаж ва 10 тасида бошқа муаммолари мавжудлиги аниқланди ва барчаси жойида бартараф этилди.

Хусусан, муаммоси мавжуд 15 нафар оила аъзоси иш билан таъминланди, 10 нафар фуқаро вилоят ўқув марказларига таълим олишга жалб қилинди, 12 нафар беморлар дори-дармон воситалари билан таъминланди ва тиббий муолажа қилинди ҳамда 12 та оилаларга совға-саломлар, газ балонлар, болалар нафақа пули ва бошқа турдаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

Ўн биринчидан: Ҳудудлардаги намунали маҳалларда намунали хонадонларни ташкил этиш бўйича.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-54-сонли қарорига асосан туманда 2 та намунали маҳаллалар ташкил қилинган бўлиб, ушбу маҳаллаларнинг хар бирида 30 тадан жами 60 та намунавий хонадонлар ташкил қилиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 60 та (100 %) намунали хонадонлар ташкил қилинди. Бундан ташқари қолган маҳаллаларда ҳам 5 тадан жами 30 та намунали хонадонлар ташкил этилди.

Ўн иккинчидан: Ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан фуқароларга олиб берилган техникалар бўйича.

Хоким ёрдамчилари кўмаги билан жами 20 та
297,0 млн. сўмлик
(шундан, 255,0 млн. сўм кредит ва 42,0 млн. сўм ўз маблағи) ҳисобидан техникалар фуқароларга олиб берилган.

Хусусан, 22,0 млн. сўмлик 1 та мотоцикл, 175,0 млн. сўмлик 19 та мотокультиватор ва мотоблок олиб келинган.

Ўн учинчидан: Маҳаллаларнинг ўсиш нуқталари бўйича.

Тумандаги 8 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг
50-60 фоиз хонадонларни қамраб олиниши ҳисобига ихтисослашув (драйвер)лари белгилаб олинди.

Ўн тўртинчидан: Аҳолини томорқасидан самарали фойдаланиш бўйича.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб қувватлаш мақсадида 8 та “Томорқа хизмати” корхоналари ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда  2,0 мингдан ортиқ хонадон билан хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар имзоланган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар