Янгиобод ШФЙ ҳудудидаги 10 та эҳтиёжманд оилага ижтимоий кўмак берилди (фото)
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш мақсадида карантин тадбирлари олиб борилмоқда.
Янгиободда ҳам ушбу инфекциянинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида фуқаролар фуқаролар ҳаракатига айрим чекловлар киритилган ва табиийки аҳоли ўртасида айрим истеъмол товарларига бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ортмоқда.
Бундай шароитда сектор раҳбарлари ва фаоллар аҳолининг эҳтиёжманд ва кам таъминланган қатламини зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминламоқдалар.
Янгиобод ШФЙ ҳудудининг Истиқлол, Тараққиёт, Сайдон, Мустақиллик, Тинчлик ва Дўстлик кўчаларида истиқомат қилувчи ижтимоий кўмакка муҳтожлар, ёлғиз кексалар ва ногирони бор 10 та хонадонга туман ҳокимлиги томонидан бирламчи истеъмол маҳсулотлари ҳамда тиббий ниқоблар бепул тарқатилди.
Янгиобод туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:


