Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Икки нафар тумандошимизга "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони топширилди

Икки нафар тумандошимизга "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони топширилди

11 август 2022 йил
193
0

Жиззах вилояти ҳокимлигида “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг хорижий алоқалар ва ватандошлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Валерий Тян ва вилоят ҳокимининг ўринбосари Ахмаджонов Латибжон иштирок этишди.

Кўкрак нишони билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида фидокорона меҳнат қилган, шунингдек, хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантиришда самарали натижаларга эришган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошларга топширилади.

Бўлиб ўтган маросимда бир гуруҳ Жиззах вилояти вакиллари қаторида Янгиобод тумани Туғруқхонаси дояси Мусурмонова Махбуба Бердибековна ҳамда Янгиобод тумани “Абу Зар” жоме масжиди имом-хатиби Поччаев Саидхўжа Нуруллаевич тақдирланишди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар