Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Депутатлар томонидан ижтимоий кўмакка мухтож оилаларга бепул тиббий ниқоблар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

Депутатлар томонидан ижтимоий кўмакка мухтож оилаларга бепул тиббий ниқоблар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

31 март 2020 йил
264
0

Коронавируснинг олдини олиш бўйича мамлакатимизда бўлгани каби Янгиобод туманида ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Албатта, бугунги кунда Янгиободликлар ҳам Президентимизнинг халққа қилаётган мурожаатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда депутатлар жипслашиб, халқ ичига кириб бориб, турли вахималарга ўрин йўқлигини, қолаверса жойларда нарх-навонинг сукъий ўсиши бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари ўз ҳудудларида аҳоли учун бепул тиббий ниқоблар ва озиқ овқат махсулотларини тарқатишда хайр-саҳоват тадбирларини ўтказмоқдалар.

Куни кеча ЎзЛиДеПдан сайланган туман Кенгаши депутати Хасанбой Қудратовнинг ташаббуси билан Дўстлик МФЙ да истиқомат қилувчи 500 нафар фуқароларга тиббий никоблар ва 10 нафар кам таъминланган оилаларга озиқ овқат махсулотлари таркатилди.

Бундай синовли кунларда одамлар бир бирига нисбатан хайрихох бўлиши, атрофимиздаги одамларга нисбатан меҳр улашиш, айни кунларда моддий таъминот томондан оғир ахволга тушган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш  халкимизнинг азалий қадриятларидан бири саналади.

Х.Бердимуратов,

Халк депутатлари туман
Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар