Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманидаги Шодлик маҳалласида 120 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди

Янгиобод туманидаги Шодлик маҳалласида 120 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилди

28 август 2022 йил
270
0

Шу кунларда юртимиз бўйлаб мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами шукуҳи кезиб юрибди. Айни байрам арафасида Янгиобод тумани Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 120 ўринли янги давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилди. 

Бугун мазкур боғчанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, сектор раҳбарлари, мактабгача таълим бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари, фахрийлар, ота-оналар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев сўз олиб, маҳалла аҳлини замонавий ва кўркам қиёфада бунёд этилган ушбу маскан билан табриклади ва жажжи фарзандларимизни бу даргоҳда шоду-хуррамликда униб-ўсиши ва баркамол шахслар бўлиб етишишларига тилак билдирди.

Шундан сўнг ташриф буюрганлар муассаса биноси ва бу ерда болажонлар учун яратилган шароитлар билан бирма-бир танишилди.

Икки қаватдан иборат болалар масканининг бири-биридан чиройли, кенг ва кўркам хоналари ва залларнинг деворлари кичкинтойларга хос тарзда чиройли расмлар билан безатилган. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий тарзда жиҳозланган.

"Обод қишлоқ" дастури асосида 3,2 млрд сўм маблағ эвазига барпо этилган мазкур замонавий давлат мактабгача таълим муассасаси 120 нафар жажжи ўғил-қизлар учун мўлжалланган бўлиб, 30 нафар ходимлар фаолият олиб борадилар.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар