Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнаси кўтаринки руҳда нишонланди

Янгиободда Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллик шодиёнаси кўтаринки руҳда нишонланди

28 август 2022 йил
347
0

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча нуқталарида энг улуғ ва энг азиз айём - мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик байрами шоду-хуррамликда кенг нишонланмоқда. Бу қутлуғ ва шонли сана халқимизнинг орзу-истаклари ва интилишларини ўзида мужассам этади.

Истиқлол - барчамизнинг ҳаётимизга янгича мазмун, турмушимизга фаровонлик олиб кирди, халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни туҳфа этди. Албатта, манашундай эркин ва фаровон юртга байрамлар ярашади.

"Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" деган эзгу шиор остидаги байрам шодиёналари бугун Янгиобод туманида ўзгача шукуҳда бўлиб ўтди.

Байрам тадбирида туман ҳокими Иброҳим Қаршибев юртдошларимизни табриклар экан, мана шу ўтган давр миллатнинг, жамиятнинг, бутун бир мамлакатнинг, неча-неча авлодларнинг тақдирини, ҳаёт йўлини белгилаб берадиган давр бўлганини, шунинг учун ҳам бу кунни муқаддас билиб, катта тантаналар билан нишонлашимизни таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, истиқлол туфайли сўнги вақтларда туманимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилашга қаратилган ишлар ҳамда қурилиш-бунёдкорлик, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида бир гуруҳ фаол нуронийлар ва ёшларга туман ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Байрам тадбирида элимиз суйган санъаткорлар ва сўз усталари, туман маданият маркази хонандалари ва истеъдодли ёш ижодкорлар, шоирлар ҳамда спортчи ёшлар иштирок этишиб, улар томонидан тақдим этилган ижод намуналари, "Бешта муҳим ташаббус" доирасидаги кўргазмали чиқишлар ҳамда қалбларда фахр-ифтихор ва шукроналик туйғуларини оширувчи куй-қўшиқлар йиғилганларга чинакам байрам кайфиятини улашди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар