Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Наслли чорвани ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омиллар...

Наслли чорвани ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омиллар...

30 август 2022 йил
296
0

Бугунги кунда яйловлар қисқариб, чорвачилик маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёж ортиб бораётган бир даврда аҳоли ва фермер хўжаликларида боқилаётган сигир ва таналарни сунъий уруғлантириш орқали чорва моллари наслини яхшилашмуҳим вазифалардан ҳисобланади.

Бу борадаги ишларни ташкил этишда Жиззах вилоятидаги мавжуд 100 дан ортиқ ветеринария шаҳобчалари ва “Чорванасл” маркази томонидан жалб қилинган мутахассис-осеминаторлар томонидан сунъий уруғлантириш бўйича сервис хизматлари кўрсатиб келинаётир.

Аммо тан олиш керак, наслли чорвачиликни ривожлантиришга қаратилаган ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган баъзи бир омил ва камчиликлар ҳам йўқ эмас.Чунончи, айрим хўжаликларда наслли чорвачиликни ривожлантириш ва чорва молларини  боқишда аввало улар учун зарур бўлган озуқа базасида етишмовчиликларкузатилмоқда.Шунингдек, наслли чорва молларини минтақамиз иқлим шароитига мос келиши, агарда мос келмаган тақдирда етарлича шарт-шароитни яратиш учун аҳоли ва фермер хўжаликларидаталаб даражасида сифатли ва тезкор ветеринария хизматлари кўрсатилиши зарур. Бундан ташқари, сигир ва таналарни сунъий уруғлантириш орқали чорва моллари наслини яхшилаш, яъни самарадорлигини ошириш бўйичазарурий билим ва кўникмаларларнинг йўқлиги,моддий жиҳатдан ресурсларнинг камлиги ёки умуман йўқлигиҳам соҳа ривожига тўсиқ бўлаётган муаммолардан саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-121-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда наслли чорвачиликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган омиллар ва йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадидаВазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мужмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Янгиобод туман бўлими ходимлари томонидан тумандаги мавжуд 24 та чорвачилик субъектларининг ҳақиқий аҳволи ва улардаги муаммо ва камчиликлар ўрганиб чиқилди.

Мисол учун, тумандаги “Исломбек бахт қуёши” фермер хўжалигини олиб қарайлик. Қишлоқ мулкдори томонидан 2020 йили Германия давлатидан сут йўналишида 31 бош Голштин-фриз зотли молларкелтирилган бўлса-да,
2022 йилга қадар мазкур хўжаликка62 гектар лалми майдондан ер ажратиб берилган. Бироқ уларга тегишли ер майдони фақат лалми бўлгани учун хўжалик эгалари озуқа базасини яратишда қийинчиликларга дуч келишаётганди.Ниҳоят жорий йилда хўжаликнинг 2 йиллик муаммосига ечим топилиб,
20 гектар сувли ва 29,4 гектар яйлов ва лалми ерлар қўшиб берилди. Шу тариқа, чорвачилик хўжалигига тегишли бўлган ер майдони 111,4 гектар етди.

Ҳудди шундай ер билан боғлиқ муаммо“Илхом лими” хусусий корхонасини ҳам қийнаб келаётганди.Сабаби қўшни Қозоғистон Республикасидан олиб келинган 1 минг 165 бош “эдильбаевской” зотли қўйларни етарлича озиқлантириш учункорхонагаажратиб берилган 183 гектар лалми ер майдони кифоя қилмаган. (тартиб бўйича 232 гектар бўлиши керак). Амалга оширилган сайъи-ҳаракатлар туфайли бу йил корхона 30 гектар сувли майдонга эга бўлди. Умумий ер майдони 187 гектарни ташкил қилмоқда. 

“Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими томонидан шу ва шунга ўхшаш муаммо ва камчиликлар ўрганиб чиқилган. Ҳудудда наслчиликни ривожлантиришнинг асл моҳияти кенг тарғиб қилиниб, масъулларга соҳада қонун устуворлигини таъминлаш, чорвачилик хўжаликларига белгиланган тартибда озуқа майдонлари ажратилиши ва улардан самарали фойдаланиш, чорвачиликни ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳудудий дастурларнинг наслчилик ишларини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қисмлари етказилган. Шундан келиб чиқиб, ўтган йилиер ажратиш билан боғлиқ масалалар юзасидан туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги ва “Чорванасл” бўлимларига 5 та ёзма кўрсатма берилиб, 7 та тақдимнома киритилган.

А.Назаркулов,

"Ўзагроинспекция"нинг Янгиобод туманбўлими

чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўйича

 катта инспектори 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар