Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Корхона ва ташкилотлар (2022 йил 1 сентябрь ҳолатига)

Корхона ва ташкилотлар (2022 йил 1 сентябрь ҳолатига)

16 сентябрь 2022 йил
231
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"  2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМ-66-сон Қарори асосан мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда.

Ўз ўрнида, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш борасида ҳам қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ қилинмоқда. Бу эса аҳоли ҳамда хорижий сармоядорларнинг ўз шахсий бизнесини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Кичик тадбиркорлик субъектлари сони

(фермер ва дехқон хўжаликларсиз)

2022 йил 1 сентябрь ҳолатига Жиззах вилоятида фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 2 1625 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич
2021 йил 1 cентябрь ҳолатига қараганда 108,8 %  га ошган. Фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг асосий қисми яъни 6 258 таси (28,9 %) Жиззах шаҳрига, 3 339 таси (15,4 %) Ш.Рашидов, 1 895 таси (8,8 %) Ғаллаорол ҳамда Зомин 1 735 таси (8,0 %) туманлари ҳиссаларига тўғри келади.

Кичик тадбиркорлик субъектлари сони, бирликда

Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 21 625 та кичик корхона ва микрофирмаларнинг 6 485 таси (30,0 %) – савдода, 4 393 таси
(20,3 %) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 3 906 таси (18,1 %) - саноатда,
2 125 таси (9,8 %) - қурилишда, 1 541 таси (7,1 %) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида, 610 таси (2,8 %) - ташиш ва сақлашда, 239 таси (1,1 %) - ахборот ва алоқа соҳасида, 259 таси (1,2 %) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, шунингдек 2 067 таси (9,6 %) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади.

2022 йил январь - август ойлари ҳолатига 3 216 та кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қараганда 146 тага кўпдир. Энг кўп янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар Жиззах шаҳрида (721 та), Ш.Рашидов (394 та), Ғаллаорол (342 та), Зомин (283 та), Бахмал (252 та), Дўстлик (243) ва Фориш туманлари (241 та) ни ташкил этади. Энг кам Янгиобод (85 та), Зафаробод (102 та), Мирзачўл (135 та), Зарбдор (178 та) ҳамда Арнасой (90 та) туманларида ташкил этилган.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўпи савдода (1 013 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида (852 та), саноатда (623 та), қурилишда (145 та) ва яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда (189 та) ташкил этилган. Энг кам эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (41 та), ахборот ва алоқада (56 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (39 та) ташкил этилган.

Оилавий корхоналар сони

Юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналар сони - 2022 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига 2 307 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 510 тага ёки 28,4 % га ошганлигини кўриш мумкин. Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 2 080 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 444 тага ёки 27,1 % га ошганлигини таъкидлаш лозим.

Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналарнинг иқтисодий фаолият турлари кесимида қаралганда оилавий корхоналарнинг 41,0 % ёки 852 таси саноат,
14,4 % ёки 300 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 23,2 % ёки 483 таси савдо, 13,8 % ёки 287 таси яшаш ва овқатланиш хизматлари, 0,5 % ёки 10 таси қурилиш,
0,4 % ёки 8 таси ахборот ва алоқа, 0,5 % ёки 11таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, 0,1 % ёки 2 таси ташиш ва сақлаш хизматлар ҳамда 6,1 % ёки 127 таси бошқа фаолият турлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

 

Жиззах вилояти Статистика бошқармаси

Статистик регистрларни юритиш бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар