Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Соҳибкор қишлоғидаги мактабга қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди

Соҳибкор қишлоғидаги мактабга қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди

29 сентябрь 2022 йил
222
0

Янгиобод туманидаги 1-сектор ҳудудига қарашли "Совот" ҚФЙ, Соҳибкор қишлоғида жойлашган 16-сонли умумий ўрта таълим мактабига "Обод қишлоқ" дастури асосида қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Мактабнинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, таълим соҳаси мутасаддилари, сектор раҳбарлари, ўқитувчи ва ўқувчилар, ОАВ вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Маросимда туман раҳбари И.Қаршибоев сўз олиб, мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини, қолаверса барча қишлоқ аҳлини янги ва замонавий қиёфага эга бўлган ушбу таълим даргоҳи билан табриклаб, бу маскандан буюк инсонлар етишиб чиқишига тилак билдирди.

Ўқитувчи ва мураббийлар байрамига муносиб туҳфа бўлган ушбу мактаб дастлаб 120 ўринга мулжалланган эди. Ҳозир эса "Обод қишлоқ" дастури асосида 1,66 млрд. сўм маблағ эвазига 80 ўринли янги бино бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди. 

Мактаб биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари билан бирга, мактаб ҳовлисидда ҳам кенг кўламда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, бутунлай янгича қиёфага кирди.

Тадбир иштирокчилари мактаб биноси ва синф хоналарда ўқувчиларнинг замонавий таълим-тарбия олишлари учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар