Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЖИЗЗАХЛИК ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ЖИЗЗАХЛИК ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ

10 апрель 2020 йил
583
0

Ассалому  алайкум  қадрли  юртдошлар, ҳурматли тадбиркорлар!

Бугун сиз азизларга мурожаат қилиб шуни айтмоқчиманки, бутун дунёга таҳдид ва хавф солаётган коронавирус пандемияси сўнгги пайтларда нафақат инсонлар ҳаётига балки, бутун ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жараёнларга ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг 3 апрель куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида айни пайтда бутун дунёга, қолаверса, мамлакатимизга ҳар томонлама раҳна солаётган коронавирус пандемияси келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳар қандай кўринишдаги инқирозларга қарши курашиш борасидаги муҳим вазифаларни белгилаб бердилар.

Хабарингиз бор, сўнгги икки ой давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қуватлаш, зарур имтиёз ва имкониятлар яратишга қаратилган “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлар қабул қилинди.

Мазкур фармонлардан кўзланган асосий мақсад, биринчи навбатда, шундай мураккаб даврда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш баробарида, Сиз азиз тадбиркорларга зарур шарт-шароитлар яратишни кўзда тутганлиги билан янада аҳамиятлидир.

Шундай экан, бугун юртимизга келган ташвиш ва офатни енгиб ўтишда бевосита сизларнинг кўмагингиз ва саъй-ҳаракатингиз зарур, албатта.

Зеро, Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек, бугун тадбиркорликнинг қайси бир соҳаси бўлмасин уларнинг фаолиятини бир дақиқа бўлса-да тўхтатиб қўйишга ҳаққимиз йўқдир.

Тўғри биз, юртимизда белгиланган карантин даврида айрим фаолият турларини вақтинча ва қисман чеклашга мажбур бўлдик ва албатта бу жараёнлар ҳам қисқа муддатларда ўз измига тушиб кетади.

Қадрли тадбиркорлар!

Бугунги шундай мураккаб ва айтиш жоиз бўлса оғир кунларда давлат бюджети тушумларини тўлақонли амалга оширишда, халқимиз дастурхони тўкин, хонадонлари обод  бўлишида сизларга мардлик, жасурлик, бағрикенглик ва энг асосийси ҳалоллик каби олижаноб хислатлар зарур бўлади.

Ишонаманки, жиззахлик тадбиркорлар ҳамма вақт, ҳар қандай шароитда ҳам ўзларига ишонган ҳолда баланд руҳда юрти, эли ва халқи учун доим тайёр турадилар.

Бу ҳақда гап кетганда шу йилнинг 4 апрель санасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фонди билан ҳамкорликда "Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази" ташкил этилди.

Айни кунда мазкур марказнинг республикамизнинг барча ҳудудларида филиаллари ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Бунда 1197 қисқа рақамлардан келаётган мурожаатлар ўрганилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз қариялар, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш йўлга қўйилган.

Марказ ташкил этилган кундан бугунги кунгача икки мингдан зиёд мурожаатлар бўлди. Асосий мурожаатлар карантин сабаб озиқ-овқат, дори-дармонга бўлган эҳтиёжлардир. Мазкур мурожаатларнинг 1500 мингга яқинига зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Бу каби эзгу ва хайрли ишларни амалга оширишда  тадбиркорларимизнинг ҳам роли ниҳоятда катта бўлмоқда.

Азиз юртдошлар!

Тадбиркорликни шунчаки касб эмас, аввало буни Яратгандан берилган иноят ва имконият деб қабул қилсангиз, Худо берган салоҳият ва иқтидорни эзгулик ва хайрли амаллар йўлида ишлата олсангиз ишонаманки, топган-тутганингиз баракали бўлади.

Ва шундагина Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев кутганларидек ҳамда халқимиз ишонганидек чин маънодаги шу юртнинг, шу халқнинг асл ва фидойи фарзанди сифатида эҳтиром ва камолга сазовор бўлишингизга ишонаман.

Қадрли жиззахлик тадбиркорлар!

Шахсан вилоят ҳокими сифатида сизнинг фаолиятингизга ғов бўладиган ҳар қандай муаммо ва тўсиқларни биргаликда енгиб ўтиш ва уларни ечишда сизларга кўмакчи эканлигимни яна бир бор етказиб қўймоқчиман.

Мулкчилик шаклидан қатъий назар тадбиркорлик субъектларининг барча тармоқ ва йўналишларида ҳар қандай муаммолар пайдо бўлса, кечаю-кундуз ёрдам беришга тайёрман!

Азиз тадбиркорлар!

Бугун юртимизга келган бало-ю офатларни Сиз каби тафаккури ва ғурури баланд, метин иродали, сабр-тоқатли ҳамда жонажон халқи, меҳрибон ота-онаси, азиз ака-укалари, шириндан шакар фарзандлари учун ўз елкасига масъулият ва юкни оладиган ишбилармон ва тадбиркорлар билан биргаликда бир тану бир жон бўлиб, енгиб ўтамиз!

Бир сўз билан айтганда, Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан қабул қиланаётган Фармон ҳамда қарорлар, кўрилаётган барча чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ва бизнинг олдимизга қўйилган ўта муҳим вазифа битта – бу ҳам бўлса аҳолини рози қилиш, юртдошларимизни пандемиядан талофатсиз олиб чиқишдир!

Бу каби ишларни амалга оширишда аввало сизларга  инсон учун зарур бўлган соғлик-саломатлик, ишларингизга  омад ва зафарлар ёр бўлишини Оллоҳдан сўраб қоламан!

Эътиборингиз учун раҳмат!

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар