Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ўзгараётган Янгиобод

Ўзгараётган Янгиобод

29 май 2019 йил
105
0

Юртимизга ҳадемай бутун дунё ишбилармонлари сармоя киритади.

Боиси одамларимиз меҳнаткаш, ўзганинг ҳақига  хиёнат қилишни билмайди,  сахий, меҳрибон, меҳмондўст. Чет эллик инвесторга шунинг ўзи етарли. Чунки, бизнес қилиш учун меҳнатни севадиган ишчи кучи борми? Бор. Киритаётган сармояси ишончли қўллардами? Ҳа, чунки одамларимиз ўзганинг мулкини омонат билиб, асрайди. Хорижлик тадбиркорнинг бизнес учун киритган сармояси кўпайса, кўпаяди, камаймаслигини билгани учун ҳам улар бугун Ўзбекистонда. 

Бундай дейишимизга асос бор. Биргина Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани мисолида айтадиган бўлсак, жорий йилнинг биринчи чорагида 6 та хорижлик сармоядор Янгиобод туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиб, ўз бизнесини очди. Улар бу учта лойиҳа учун 21 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ тикдилар. Булар писта плантациялари барпо этишдан тортиб, доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлашгача мавжуд. Ҳали айтганимиздек, еримиз  хазина. Фақат унга сармоя киритилса бўлгани... Олинган маълумотларга кўра, шу кунга қадар туманда бизнес ҳамкорларнинг 762 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестициялари ўзлаштирилди.

Аҳолиси деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланадиган бу туманда 6146 та оила яшайди. Бор йўғи 8 та маҳалласи бор ҳудудда 4895 та хонадон мавжуд. Айни кунда фуқароларнинг 2113 нафари давлат хизматига эҳтиёж сезиб, марказга мурожаат қилган. Жиззахнинг энг олис ҳудудида ҳам аҳоли муаммоларига ва мурожаатларига  ўз вақтида кўрсатилаётган хизматлар туфайли фуқаролар бундан миннатдор. Мақсад ҳам шу. Одамлар рози-ризолигига эришиш.

Энг қувонарлиси шуки, энг олис туманлардан бири бўлсада инвесторларни ҳам ўзига жалб этиб келмоқда.

Жумладан жорий йилда умумий қиймати 762,0 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ўзлаштирилди.

  1.   "FU LAI GE QISHLOQ XO’JALIK ILMIY TEXNOLOGIK KLASTERI” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан амалга оширилаётган умумий қиймати 10,0 МЛН АҚШ доллари бўлган "Уруғчилик кластери ташкил этиш” лойиҳаси.
  2.  "YANGI BIOLOGICAL TECHNOLOGY GROUP” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан умумий қиймати 5,0 млн. АҚШ доллари бўлган "Доривор ўсимликлар етиштириш ва уни қайта ишлаш” лойиҳаси.
  3.   "ABI HAVOTOG” МЧЖ хорижий корхонаси томонидан қиймати 6,0 млн. АҚШ доллари бўлган "1600 гектар майдонда коврак етиштириш ва 1000 гектар майдонда писта плантацияси ташкил қилиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Қисқа қилиб айтганда Янгиобод туман аҳолиси ҳам юртимиз иқтисодиётига ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келмоқда. Яқин манзиллардан кўра олис манзиллардаги аҳоли масъулияти 2 баробар каттароқдир.

Абдувоҳид Каримжонов.

Янгиобод туман ДХМ директори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар