Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » ФОТОРЕПОРТАЖ: Янгиободда "Қадриятларимизни қадрлаймиз" шўиори остида "Беқасам тўнлар кийиб..." номли миллий санъат фестивали ўтказилди.

ФОТОРЕПОРТАЖ: Янгиободда "Қадриятларимизни қадрлаймиз" шўиори остида "Беқасам тўнлар кийиб..." номли миллий санъат фестивали ўтказилди.

20 апрель 2019 йил
139
0

Янгиобод Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Қадриятларимизни қадрлаймиз” шиори остида бўлиб ўтган “Беқасам тўнлар кийиб...” мавзусидаги миллий санъат фестивали ўтказилди.

Юртбошимиз томонидан мамлакатмиздм ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан келиб чиқиб, ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган ушбу санъат фестивали Республика Маънавият ва маърифат маркази Янгиобод туман бўлинмаси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман маданият бўлими ҳамда 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби бадиий жамоаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Миллий мусиқамиз ижроси билан бошланган ушбу маънавий-бадиий тадбирда миллий чолғучилик ва халқ оғзаки ижоди намуналари, миллий ва анъанавий куй-қўшиқлар ва миллий рақс санъатидан ажойиб намуналар ижро этилди.

“Беқасам тўнлар кийиб...” мавзуга монанд айтилган Мадина Икромова ижросидаги тарона ҳамоҳанглигида миллий матомиз бўлган беқасамдан тикилган либослар кўргазмаси, миллий лапарлар ва айтишувлар – ҳақиқий миллий санъат байрамига айланиб кетди, десак, хато бўлмайди.

Шунингдек, тадбир доирасида ёшлар ўртасида китобхонлик тарғиботига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, “Болага китоб беринг” шиори остида ёшларда китобхонлик ва мутолаа маданиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган китоблар ярмаркаси ташкил этилди.
Миллий ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз онгига сингдириш, маданий ва маънавий меросимихзни асраб-авайлаш ва шу асосда халқ ижодиётини қўллаб-қувватлаш, аҳоли, жумладан, ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида ташкил этилган санъат фестивали давомида ўнлаб янги истеъдод эгалари кашф этилди.

Ўзларининг истеъдодларини томошабинлар олдида намоён қилган, ўз чиқишлари билан тадбирга ўзгача руҳ бағишлаган фаол иштирокчи ёшлар ҳамда фестивални юқори савияда ўтказилишида ўз кўмаги билан иштирок этган ҳамкорларни маънавий рағбатлантириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган тақдимот маросими ушбу фестивалга якун ясади.

Дилмурод Ражабов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар