Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда 70 миллиард сўмлик 150 та ишчи ўринга эга бўлган ип-калава ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

Янгиободда 70 миллиард сўмлик 150 та ишчи ўринга эга бўлган ип-калава ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди

28 январь 2019 йил
100
0

Вилоятнинг энг чекка ҳудудлардан бири Янгиобод туманида ҳам бугун ёшларимизнинг қувончи чексиз. Янгиобод ШФЙ Бунёдкор кўчасида бугун замонавий қиёфа касб этган “Balandсhaqir tekstil” МЧЖ фойдаланишга топширилмоқда.

70 миллиард сўмлик ушбу лойиҳада 150 та ишчи ўрини яратилиб, йилига 5 минг тонна калава ип ишлаб чиқарилади. Энг асосийси тайёр маҳсулот чет элга экспорт қилинади.

Яна бир муҳим жиҳати Ишчи ходимларнинг 80 фоизини ёшлар ташкил этади.

-Мен 2018 йил Янгиобод Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежини тугатдим. Битириш кезларимда мени бир савол қийнар эди. У ҳам бўлса қаерга ишга жойлашсам экан? Коллежни битиргач туманимиздаги Ёшлар иттифоқига мурожаат қилдим. Мени тез орада қуриб битказилиши режалаштирилган “Baland Chaqir tekstil” МЧЖга ишга жойлаштиришда амалий ёрдам беришларини айтдилар. Мен юртбошимга, туман ҳокимлигига ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиобод тумани Кенгашига ўз миннатдорчилигимни билдираман, - дейди Каримова Сарвиноз.

Каримова Сарвиноз бугундан бошлаб, “Baland Chaqir tekstil” МЧЖ да Бошланғич ташкилот етакчиси вазифасида ҳам фаолиятини олиб боради. Сарвиноз учун корхона томонидан алоҳида хона ҳам ажратилди ва компютер жиҳозлари ва керакли моддий техник база билан таъминланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар