Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

29 апрель 2020 йил
152
0

Жорий йилнинг 28 апрель куни Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг навбатдаги бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессияни туман ҳокими Икром Матиев олиб борди ва депутатлар томонидан иккита масала кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туманда секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолининг рўйхатини кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги биринчи сектор раҳбари ахборот бериб ўтди.

Шунингдек, кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан 2020 йилда туманни иқтисодий ижтимоий ривожлантириш ва "Ишлаб чиқариш" корхоналари ташкил этиш мақсадида Янгиобод тумани Дўстлик МФЙ да ташкил этилаётган "КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ"  даги лойихалар ижроси тўғрисида ташаббускор туман раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сессия қарори депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, бир овоздан  маъқулланди ва халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг бешинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Таъкидлаш ўринлики, мазкур сессия карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, бинога киришда барча сессия иштирокчилари дизенфекция қилиниб, масофа сақлаган холда жойлашишди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар