Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда янги хотира хиёбони очилди (фото)

Янгиободда янги хотира хиёбони очилди (фото)

01 сентябрь 2019 йил
611
0

Халқимизнинг ор-номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши курашларда сўнмас жасорат ва матонат намунасини намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун ўз жонларини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиш, уларнинг олийжаноб ва эзгу ишларини давом эттириш ҳар биримиз учун азалий қадрият саналади. Шу каби эзгу мақсадларни кўзда тутиб, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган Янгиободликлар хотирасини абадийлаштириш мақсадида туман марказида Хотира хиёбони қад ростлади.

Мустақиллик байрами арафасида куриб битказилган ушбу хиёбоннинг тантанали очилиш маросими туман аҳолиси ва меҳмонларнинг байрамона кайфиятига янада кўтаринкилик бахш этди.


Туман ҳокими И.Матиев тадбирни очиб берар экан, хиёбонга йиғилган туман аҳли ва меҳмонларни Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик қутлуғ байрами билан табриклади. Шунингдек, оловли жанглардан қайтмаган юртдошларимизнинг номларини абадийлаштириш учун қурилган ушбу мажмуа бошимиздан кечирган уруш оқибатларини ҳеч қачон унутмасликка, бугунги осойишта ва  тинч кунимизга шукроналикка чақиради дея таъкидлади.

Шундан сўнг хиёбон марказида қад ростлаган, бамисоли сабр-бардошдан яралган, метин ирода ва сабр-матонат тимсоли саналган –  Мотамсаро она ҳайкали очилди. Тадбир иштирокчилари ва меҳмонлар томонидан ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйилди.

Она ҳайкали сиймосида уруш даҳшатларидан қайтиб келмаган, ҳалок бўлган дилбандлари ҳақида ўйлаб, нигоҳини бир нуқтага қадаганча ўтирган мушфиқ она, чуқур қайғуга ботган бўлса-да, руҳиятида матонат, мустаҳкам ирода акс этган. Гўё фарзандлари ҳамон тирикдек...  Бу сиймо, албатта, келажак авлод учун ибрат мактабидир.

Шунингдек, мажмуада урушда ҳалок бўлган Янгиободликлар номлари ёзилган айвон замонавий ва юксак дид билан қурилган. Хиёбондаги зарҳал ҳарфларда битилган қаҳрамонлар исмлари орасидан кимдир боболарининг, кимдир қариндош ёки ёру-биродарининг номларини кўриб, фахр-ифтихор туйғуларини туйган ҳолда уларни ёд этишди. 


Тадбирда халқимиз ардоғидаги элимиз суйган бир гуруҳ санъаткорлар ва шоирларнинг ташрифи ёшу-қарининг қувончига янада қувонч улашди.

 

 

 

Янгиобод туман ҳокимлиги

 ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар