Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Карантин: МИБ Янгиободда фуқароларга 65 млн. сўмлик иш хақи ундириб берди.

Карантин: МИБ Янгиободда фуқароларга 65 млн. сўмлик иш хақи ундириб берди.

21 май 2020 йил
618
0

Юртимизда коронавурис (Covid-19) касаллиги сабабли эълон қилинган карантинда Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюросининг Янгиобод туман бўлими томонидан қарздор Янгиобод туман “Агросервис” МТП ҳисобидан 16 нафар фуқароларга жами 65.2 млн. сўмлик иш хақлари ундириб берилди.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 12.06.2019 йилдаги қарздор Янгиобод туман “Агросервис” МТП ҳисобидан ундирувчи Х.Холиқназаров фойдасига 31.9 млн. сўм ҳамда З.Эшонқулов фойдасига 11.5 млн. сўм иш хақлари ундириш тўғрисидаги ижро хужжатлари бўлим иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ушбу пул маблағлари тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, фуқаро З.Эшонқулов бетоблиги сабабли бўлим ходимлари томонидан унинг хонадонига ишлов берилган нақд пуллар етказиб берилди ва ҳамюртимиз шундай оғир кунларда хизматда бўлган Бюро ходимлари ҳақига қўлини дуога очиб ўз миннатдорчилиги билдирди.

Бюронинг Янгиобод туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар