Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ижтимоий ҳимоя – халқимиз учун

Ижтимоий ҳимоя – халқимиз учун

21 май 2020 йил
12
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг иккинчи бандида аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини қўллаб-қувватлашга доир қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, жорий йилнинг март-июн ойларида тўлаш муддати тугайдиган бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш, уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ, бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшга тўлганида кўп бўлмаган муддатга) танаффуссиз давом эттирилиши, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш билан боғлиқ ҳаражатлар инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан тўланиши белгиланган.

Шунингдек, фармоннинг учинчи бандида ўзгалар парваришига мухтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиеник товарларининг рўйхати карантин тадбирлари амал қилиши даврида бир марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар жамланмаси билан тўлдирилиши кўрсатиб ўтилган.

Хулоса қилиб айтганда,  ушбу фармон ва давлатимиз томонидан яратиб берилаётган бундай имкониятлар фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш ва уларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг мисолидир.

Жаҳонгир Абдухолиқов,

Янгиобод туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар