Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Туман раҳбари бошчилигида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг мурожаатлари қондирилди.

Туман раҳбари бошчилигида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг мурожаатлари қондирилди.

23 май 2020 йил
606
0

Барчамизга маълумки, байрам арафаларида, қолаверса бугунги каби синовли дамларда ўзгалар кўмагига муҳтож оилаларга хурсандчилик улашиш халқимизга хос эзгу фазилатлар сирасига киради.

Мамлакатимизда пандемиянинг кенг тарқалишини олдини олиш юзасидан жорий этилган карантин жараёнлари давомида туманда ёши улуғлар, кам таъминланган оилалар ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан доимий хабар олинмоқда.

Куни кеча туман раҳбари ҳам биринчи сектор ҳудудидаги бир неча хонадонларда бўлиб, уларни яқинлашиб келаётган ҳайит айёми билан табриклади ва оилаларнинг турмуш шароитлари, режа-мақсадлари билан танишди.

Хусусан, Янгиобод шаҳарчасидаги “Тинчлик” кўчасида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд фуқаро, биринчи гуруҳ ногирони И.Жониқулов ҳамда “Истиқлол” кўчасида яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож З.Абдусаматов оиласи ҳолидан хабар олинди. Уларнинг оилавий шароити, яшаш тарзи билан танишилди ва муаммолари ўрганилиб, хонадон эгаларининг мурожаатлари қондирилди.

Бундан ташқари, пандемия даврида ўз даромадларини йўқотган, оилавий шароитида муаммолари мавжуд эҳтиёжманд оилаларнинг бир нечтасига туманда ташкил этилган “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уй таъмири учун қурилиш моллари етказиб берилди.

Сектор раҳбарининг хонадонларга ташрифи давомида ҳар бир оила ўз шахсий томорқаларидан самарали фойдаланишлари ва бу орқали қулай даромад манбаи эга бўлиб, турмуш фаровонлигини юксалитириши лозимлиги хусусида тушунтириш ва тарғиботлар олиб борилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар