Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги бугунги фаоллиги...

Ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги бугунги фаоллиги...

26 май 2020 йил
1 335
0

Ҳозирги кунда интернетдаги ижтимоий тармоқлар жамиятимизда, айниқса ёшлар орасида тобора оммалашиб бормоқда. Юртимизда интернетдан фойдаланувчиларнинг аксарияти "Odnoklassniki.ru", "Fecebook.com", "V.kontakte", "Moymir", "Telegram" каби тармоқларда ўз профилларига эга.

Аммо сўнги йилларда мазкур тармоқларнинг ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган жиҳатлари ҳам кўзга ташланаётгани кўпчиликни ташвишга солмоқда. Демак, бугун ижтимоий тармоқлар қанчалик оммалашмасин, унинг салбий оқибатларини кўра-билаётганлар сафи ҳам ошиб бормоқда. Ҳозирги кунда социал тармоқлар деярли бутун дунёни қамраб олган. Айниқса, ёш авлод жуда ҳам социал тармоқларни яхши кўради. Агар биз социал тармоқлар сонига ва уларнинг турлагаэътибор қаратадиган бўлсак, уларни ҳаммасини ёритишда бу мақола ожизлик қилади. Келинг, биз энг машҳур социал тармоқлар ва уларга қанча фойдаланувчи аъзо бўлганлигига бир назар ташлайлик: Facebook.com – 750 миллион, Twitter – 200 миллион, Qzone – 480 миллион, Odnoklassniki.ru – 100 миллион, V kontakte – 135 миллион ва ҳоказо.

Мана кўриб турганингиздек, шу рақамлар инсониятнинг қанчалик социал тармоқлар ичига кириб кетаётганлигидан далолат бермоқда. Табиийки, сизда савол пайдо бўлиши мумкин: бу яхшими ёки аксинча? Албатта, кўпчилик бу тармоқларни мақуллайди ва унга ижобий баҳо беради. Чунки ҳозир ижтимоий тармоқлар бўшвақтни ўтказишнинг энг яхши воситасига айланиб қолган.

2019 йил давомида ўтказилган таҳлиллар натижасида эса Янгиобод туманида тахминан 3681 нафар ёшларимиз ушбу ижтимоий тармоқларнинг фаол иштирокчиси бўлишди. Энди эса, келинг, социал тармоқларнинг бизнинг ҳаётимизга, дунёқарашимизга, онгимизга ва соғлигимизга қандай таъсир этиши ҳақида фикр юритайлик.

Интернетнинг зўр бериб ривожланиши билан одамзод борган сари меъёрни унутиб, унинг гирдобига бехосдан тортилмоқда. Ижтимоий тармоқларга берилиб кетиш инсонни бахтсиз қилиши, айниқса оилавий ажримларнинг юзага келишида муҳим омил саналади.

Халқаро экспертлар томонидан бир неча йил аввал ўтказилган тадқиқотлар ижтимоий тармоқлар, айниқса Facebook.com дан кўп фойдаланадиган одам ўзини бахтли лаҳзалардан маҳрум қилиши ва ҳаётдан камроқ баҳра  олишини кўрсатади.

“Сиртдан қараганда ижтимоий тармоқлар кишилар ўртасида ўзига хос мулоқот воситаси бўлиб хизмат қилади. Бироқ одамлар билан жонли мулоқот киши кайфиятига яхши таъсир кўрсатгани ҳолда, ижтимоий тармоқларда мулоқот қилиш ёшларга акс таъсир кўрсатиб, уларни бихтсиз қилади”,  - дея таъкидлайди тадқиқот муаллифлари.

Яна бир тадқиқот эса ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ижтимоий яккаланиш ҳиссини юзага келтиришини кўрсатди. Олимлар кишиларнинг Facebook, Twitter, Google+, YouTube, LinkedIn, Instagram, Pinterest, Tumblr, Vine, Snapchat ва Reddit каби 11 та ижтимоий тармоқда ўтказган вақти уларнинг ўзини қанчалик ижтимоий яккаланган ҳис қилишига боғлиқ эканлигини ўрганиб чиқди.

Улар ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Ижтимоий яккаланиш ҳисси инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигига улкан зарар етказиши мумкин.

Ўз ҳаётини бошқаларники билан таққослаш руҳий шикастланишга олиб келади.

Ижтимоий тармоқлар кишиларда ижтимоий яккаланиш ҳиссини юзага келтириши сабабларидан бири – таққослашдир. Профилларни кўздан кечира туриб, истаб ёки истамаган ҳолда ўзимизни бошқа одамлар билан таққослаймиз.

Ижтимоий тармоқлардаги дўстларимиз билан  таққослай туриб ўзимизга яхши ёки ёмон баҳо беришимиз ўрганилган тадқиқот ўтказилди. Ҳар иккала ҳолатда ҳам таққослаш кишиларда тушкунлик ҳолатини юзага келтириши аниқланди. Шуниси ҳайратланарлики, реал ҳаётда зараримизга бўлган таққослаш бизни хафа қилади. Бироқ ижтимоий тармоқлар дунёсида исталган таққослаш тушкунликка олиб келадиган кўринади.  

Ижтимоий тармоқлар ҳасад туйғусини ва депрессияни уйғотади.

Ижтимоий тармоқларда таққослаш ҳасад уйғотиши сир эмас. Дўстимизнинг тропик пляжлардаги суратларини кўриб ёки бошқаларнинг фарзандлари қанчалик идеал эканлиги ҳақида ўқий туриб, қай биримиз юқоридаги туйғуни ҳис қилмаганмиз?

Яна бир тадқиқотда ҳасад қилиш туйғуси ва депрессия ривожланиши маълум бўлди.

Хулоса шуки, юқорида келтирилган маълумотлар ижтимоий тармоқлардан ҳеч қандай наф йўқлигини кўрсатади. Тўғри, улар узоқ масофада алоқаларни сақлаб туришёки анчадан буён алоқани йўқотган дўстларингизни топишга ёрдам беради. Бироқ, ижтимоий тармоқлардан шунчаки вақтни ўтказиш ёки ундан ҳам ёмони кайфиятни кўтариш учун фойдаланиш – жуда ёмон ғоя. Келинг дўстлар, янги 2020 йилдан бошлаб кўп вақтимизни қўлимизга телефон олиб ижтимоий тармоқларда ўтириб эмас, балки ўша қадоқ бўлмаган қўлимизга китоб олиб, уни мутолаа этсак ва ёш авлодни ҳам шунга даъват этсак янги Ўзбекистонни сиз билан бирга қуришга муваффақ бўлар эдик.

Муродбек Раҳмонбердиев,

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар