Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Ижтимоий тармоқда тарқалган “Обод қишлоқ дастурида қилинган ишлар бир йилга ҳам бормади... ” изоҳи остидаги видео юзасидан муносабат.

Ижтимоий тармоқда тарқалган “Обод қишлоқ дастурида қилинган ишлар бир йилга ҳам бормади... ” изоҳи остидаги видео юзасидан муносабат.

22 май 2020 йил
515
0

Яқинда “facebook.com” ижтимоий тармоғида “Обод қишлоқ дастурида қилинган ишлар бир йилга ҳам бормади... ” изоҳи остида Янгиобод тумани марказидаги сел йўлида қурилган кўприк устидаги йўлнинг бир чети чўккани акс этган видео тарқалган эди.

Эълон қилинган ушбу пост юзасидан шуни маълум қиламизки, мазкур кўприк ва уининг устидан ўтувчи йўлнинг қурилиш ва таъмирлаш ишлари  2019 йилда “Обод марказ” давлат дастури асосида бошланиб, ўша йили биринчи босқич ишлари амалга оширилган. Яъни, қурилиш ишлари ҳали тугалланмаган ва жорий йилда мазкур объектда иккинчи босқич ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Бундан шуни англаш мумкинки, видеода акс этган тасвир кўприк ва унинг устидан ўтувчи йўлнинг ҳали тўлиқ битмаган қисми бўлиб,  унга жорий йил ёғингарчиликнинг меъёридан ортиқ бўлганлиги боис кучли сел келиши натижасида талофат етган.

Юқорида таъкидлаганимиздек, мазкур жойдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари жорий йилда давом эттирилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда маъсуллар томонидан режадаги ишларнинг амалга оширилиш чоралари кўрилмоқда.    

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Янгиланаётган Янгиобод (фото)
29 август 2019, Четверг
Янгиланаётган Янгиобод (фото)
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар