Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод тумани ҳокими Икром Матиевнинг 1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан йўллаган байрам табриги.

Янгиобод тумани ҳокими Икром Матиевнинг 1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан йўллаган байрам табриги.

01 июнь 2020 йил
1 769
0

Ассалому алайкум,  азиз ва қадрли болажонлар!

Сизларни  1-июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан чин қалбимдан табриклайман. Сизларга соғлик-саломатлик, келгуси ўқишларингизда улкан зафарлар тилайман.

Қадрли болажонлар, сизларга маълумки, 1948 йилда «Инсон ҳуқуқлари деклорацияси» қабул қилинган эди. Бу деклорациянинг 1-моддаси «Инсон эркин бўлиб туғилади»-деган сўзлар билан бошланади. Лекин, инсоният тарихида бўлиб ўтаётган уруш-жанжаллар эркин бўлиб туғилган болаларни ўз ҳуқуқларидан маҳрум этаётганлиги боис 1959 йилда БМТ томонидан «Бола ҳуқуқлари Деклорацияси» қабул қилиниб, болалар алоҳида ғамхўрлик, ёрдам ҳуқуқига эга эканлиги қонун йўли билан кафолатланади. Шу кундан бошлаб 1 июнь байрам сифатида нишонлана бошланди.

Айни кунларда мамлакатимизда коронавирус пандемияси сабаб карантин қоидалари жорий этилган бўлсада, уйдан туриб ҳам сифатли таълим олишингиз учун давлатимиз томонидан барча чоралар кўрилмоқда. Сизлардан фақатгина уйда қолиб, ҳар дақиқадан унумли фойдаланишингиз, дарсларни ўз вақтида қилиб, билимингизни ошириб боришингиз талаб этилади. Бугунги синовли кунлар ҳам тез орада ўтишига, ҳали сизлар билан кўпдан-кўп байрамлар ўтказишимизга ишонамиз. Бугун эса барчангиз ушбу байрамни оилангиз даврасида кўтаринки кайфиятда ўтказишингизни сўраб қоламиз.   

Бугунги байрам кайфияти сабаб Сизларнинг беғубор кулгуларингиз, гулгун чеҳраларингиздаги қувонч, кўзларингизда чарақлаб турган бахтиёрлик нурлари, биз катталар кўнглида ҳам кўтаринкилик пайдо қилмоқда. Қувонмай бўладими, Сиз янги, беғубор авлодимизсиз, Ўзбекистонимизнинг янги дунёсини барпо этувчи келажак ворисларимизсиз.

Ҳозирги кунда Сиз «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг янги йўналиши бўйича ўқимоқдасиз. Сиз янги замон кишилари бўласиз. Шунинг учун ҳар бирингизда мардлик, шижоат, қатъийлик, хушёрлик сифатлари мужассам бўлсин. Бу давримиз талабидир.

Шуни унутмангки, Сизни олдинда янги имкониятлар,  зафарлар билан бирга, не-не синовлар, юксак довонлар, мураккаб ва шарафли йўллар кутмоқда. Сизлар ҳар қандай вазиятда ҳам азиз Ватанимизнинг фидойи ва жасур, билимдон ва бахтли фарзандлари бўлиб қолишингизни истардим. Мана шундай инсоний фазилатлар, бир умр комилликка интилиб яшаш туйғуси сизларни асло тарк этмасин.

Сизларни бугунги байрамингиз билан яна бир бор муборакбод этиб, келгуси ўқишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.     

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар