Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

30 май 2020 йил
677
0

Жорий йилнинг 29 май куни Халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шунингдек, ташаббускор лойиҳа эгалари иштирок этишди.

Сессияни туман ҳокими Икром Матиев олиб борди ва мазкур сессия ишида депутатлар томонидан учта масала кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Дилшод Мамадазимов сўзга чиқиб, туманда саноат салоҳиятини ошириш, мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Хусусан, Янгиобод туманининг саноат салоҳиятини ошириш мақсадида туман аҳолиси ва чегарадош туманлар аҳолиси эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 50 дан ортиқ янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилиб, тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган.

Лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорлик субъектларига яқиндан ёрдам бериш, инфратузилма хизматларини, яъни электр энергия, газ тармоқларига уланиш, сув таъминоти масалаларини марказлашган тартибда ҳал этиш мақсадида туман хокимлиги томонидан Дўстлик МФЙ Пасткичақир қишлоғи ҳудудига яқин жойдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга мўлжалланмаган 5 гектар майдонда “Кичик саноат зонаси” ташкил  этиш ташаббуси билдирилиб, вилоят хокимлиги ва тегишли вазирлик ва идораларга сўров хатлари юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг  иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш буйича биринчи навбатдаги чора тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси томонидан шу йилнинг 19 май куни тадбиркорлик субъектларини пандемия даврида қўллаб қувватлаш, уларни йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Дўстлик МФЙ Пасткичақир қишлоғидаги 5 гектар майдонда “Кичик саноат зонаси” қуриш таклифи маъқулланди. Кичик саноат зонасида йўл-транспорт ва мухандислик-комуникация инфратузилмасини қуриш учун маблағ ажратилиши белгилаб берилди. Ҳозирда кичик саноат зонасини ташкил этиш буйича  лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

Бугунги кунга қадар 36 та тадбиркорлар томонидан  18,7 млрд сўмлик лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди. Лойихалар ижроси билан 311 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Лойиҳалар ижросида йилига 50,0 млрд сўмдан зиёд саноат махсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қуйилади.

Бундан ташқари истиқболда туманда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнини чуқур қайта ишлаш орқали тайёр озиқ овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилмоқда, жумладан “Янгиобод бахт агро кластерида” йиллик қуввати 5000 тоннага тенг бўлган ун ишлаб чиқариш, “Граппа” МЧЖ да узумни қайта ишлаш, “Истиқлол баҳори Томорқа хизмати” МЧЖ да помидор маҳсулотларини қайта ишлаш каби бир нечта лойиҳаларни амалга оширилиши билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичлари буйича анча юқори кўрсаткичларга эришилади.

Туманда хизматлар кўрсатиш ҳажмларини ошириш мақсадида ҳам бир қанча амалий ишлаб олиб борилмоқда. Биринчи навбатда туманда мавжуд савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларини инвентаризациядан ўтказиш ва ҳудудларда етишмайдиган хизматлар буйича янги лойиҳаларни амалга ошириш  чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунга қадар хизмат кўрсатиш йўналишларида 10 та қиймати 21 млрд 550 млн сўмлик лойихалар ишлаб чиқилган. Лойиҳалар  ижроси билан 66 та янги иш ўринлари яратилади.

Сессия кун тартибидаги мазкур биринчи масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Сарвар Пўлатов ҳам сўзга чиқиб, туманда амалга оширилаётган инвестиция ва ҳудудий лойиҳалар ва бунинг натижасида яратилаётган иш ўринлари ҳақида айтиб ўтди.

Хусусан, Янгиобод туманида иқтисодий ижтимоий ривожлантириш юзасидан тасдиқланган дастурга асосан 2020-2021 йилларда умумий лойиха қиймати 247.9 млрд. сўм, шундан 31.5 млрд сўм тижорат банклари кредит маблағлари, 15,0 млн доллар миқдорида туғридан туғри ҳорижий инвестициялар ва 62.2 млрд сум лойиха ташаббускорларининг уз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ижроси билан барча йуналишларда 1000 га яқин янги иш уринлари яратиш режалаштирилган.

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Тоҳиржон Турдиқулов сўзга чиқди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сонли қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган вазифалар ҳақида сўз юритди.

Ҳозирги кунда Янгиобод туманида 5838 гектар қайта тикланадиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари ўзлаштирилиши режалаштирилган. Шундан 500 гектар тутзор, 300 гектар сабзавот,  200 гектар мойли экинлар, 1508 гектар боғзор, 1000 гектар буғдой, 1800 гектар узумзор, 530 гектар озуқа экинларидир.

Ушбу йўналишларда лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, салоҳиятли инвесторларни жалб этиш буйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, сессия кун тартибидаги навбатдаги масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709-сонли қарори ижроси юзасидан туман ҳудудида амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги лойиҳалари тўғрисида тушунчалар берилди.

Хусусан, ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитлари инобатга олиниб, ихтисослаштириладиган ер майдонларида босқичма-босқич юқори ҳосилли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида жойлаштирилади. Бунда ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида қуйдаги худудларда боғдорчилик ва узумчилик коорпарациялари жорий этилади.

Жумладан:

Совот ҚФЙ худудида 35 гектар узумзор, 35 гектар гилос

Дўстлик МФЙ худудида 70 гектар узумзор

Янгиобод ШФЙ худудида 70 гектар гилосзор

Баландчақир МФЙ худудида 140 гектар гилосзор

Шодлик МФЙ худудида 35 гектар гилосзор

Сармич МФЙ худудида 140 гектар гилосзор

Хавотоғ ҚФЙ худудида 105 гектар узумзор

Хўжамушкент ҚФЙ худудида 35 гектар гилосзорлар ташкил этилади ва ишлаб чиқариш коорпарациялари очилиб 1 гектардан ишсиз ёшларга бўлиб берилиб 665 та янги иш ўринлари яратилади.                         

Туманда 2020-2022 йилларда олинадиган ялпи хосил 2-3 баробарга оширилиб 39930 тонна сабзавот, 67725 тонна узум, 23977 тонна мева ишлаб чиқилиб тўғридан-тўғри экспортга йўналтирилади, чорва моллари учун   84 750 тонна озуқа махсулотлари етиштирилади.

Сессия кун тартибидаги масалалар халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашига сайланган депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, улар томонидан тегишли таклиф ва фикрлар билдириб ўтилди.

Сессия давомида Янгиобод туманида қишлоқ хўжалиги ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш истагида бўлган ташаббускор тадбиркорларга ҳам сўз берилиб, улар иштирокчиларни ўз лойиҳалари билан бирма-бир таништириб ўтдилар.

Жумладан, Янгиобод тумани “Сармич” МФЙ  ҳудудидa «sarmich foods » МЧЖ томонидан узумзор ва боғ барпо этиш, “Дўстлик” МФЙ ҳудудидa «sovot foods» мчж томонидaн зaмонaвий иссиқхонa комплекси тaшкил этиш лойиҳaлари тўғрисида батафсил айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Янгиобод тумани “Баландчақирсой” СИУ ҳудудида “Аgro mix” МЧЖ томонидан 2020-2021 йилларда минг гектар майдонда барпо этиладиган, лойиҳа қиймати  17,0 млрд сўм бўлган “Узум етиштириш ва қайта ишлаш” лойиҳаси, “Balandchaqir grape servis” МЧЖ томонидан 2020-2021 йилларда амалга ошириладиган, лойиҳа қиймати йилига 8 минг тонна, экспорт ҳажми 1 млн доллар бўлган “Узумзорлар барпо этиш” лойиҳаси, “Янгиобод” шфй ҳудудида “Истиқлол баҳори томорқа хизмати” МЧЖ томонидан амалга ошириладиган “Помидор етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш” лойиҳаси, шунингдек, тадбиркорлар томонидан туман ҳудудида паррандачилик, чорвачилик ва боғдорчилик йўналишларида фаолият олиб бориши кўзда тутилган бир нечта лойиҳалар тўғрисида таништириб ўтилди.

Ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида туманга ташриф буюрган хорижий тадбиркорлар ҳам тадбирда сўз олдилар ва туманнинг барча тадбиркорлик йўналишлари учун қулай бўлган иқлим шароитлари, Ўзбекистонда тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритиб, ўз мамнунликларини яширишмади ҳамда туман ривожи учун ҳар қандай ҳамкорлик ишларига тайёр эканликларини билдирди.

Таклиф этилаётган лойиҳалар сессия  иштирокчилари томонидан илиқ қарши олиниб, туманнинг истиқболи йўлидаги умид ва ишончлари яна бир карра ортди десак адашмаган бўламиз.

Туман ҳокими Икром Матиев ҳам мазкур ташаббускор лойиҳа эгаларига ишонч билдириб, Янгиободнинг янада обод бўлишига ҳисса қўшиш истагида бўлган барча маҳаллий ва хорижий тадбиркорларни ҳар доим қўллаб қувватлашга тайёр эканини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан сессия қарори депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, бир овоздан  маъқулланди ва халқ депутатлари Янгиобод туман Кенгашининг олтинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар