Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободликлар ҳам Сардобаликларга кўмак кўрсатишмоқда (ВИДЕО).

Янгиободликлар ҳам Сардобаликларга кўмак кўрсатишмоқда (ВИДЕО).

06 май 2020 йил
516
0

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборида юз берган табиий офат натижасида Сирдарё вилоятининг айрим туманлари аҳолиси жиддий зарар кўриб, одамларнинг яшаш тарзи ва турмуш шароитига ўз салбий таъсирини кўрсатмай қолмади.

Мазкур табиий офат оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш йўлида Янгиобод тумани халқи ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Туман марказидаги “Нуронийлар маскани”га эрта тонгдан маҳаллий аҳоли, тикувчи-ҳунармандлар, тадбиркорлар ва фермерлардан иборат ташаббускор Янгиободликлар кўрпа-тўшак, кийим-кечак, озиқ-овқат ва рўзғор буюмлари билан кела бошлашиб, саҳоват карвонини ҳозирлашга киришишди.

Мазкур автокарвон шу куни соат 19-00 да Сардобадаги табиий офат туфайли вақтинчалик Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига эвакуация қилинган фуқароларга етказиб борилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар