Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Адлия вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди.

Адлия вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди.

05 июнь 2020 йил
237
0

Жорий йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сонли Фармони қабул қилинди.

Фармон билан Адлия вазирлиги Адлия вазирлиги зиммасига қатор қўшимча вазифа ва функциялар юклатилди.

Жумладан, вазирлик адлия органлари ва муассасалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этади ҳамда давлат хизматларини рақамлаштириш орқали “виртуал адлия” тизимини ишга туширилади.

Фармон билан 2020-2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш концепцияси ва концепцияни 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Шунингдек? 2020-2024 йилларда адлия органлари ва муассасаларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди.

Вазирлик 2020 йил якунига қадар шу жумладан қўйидаги асосий мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришилишини таъминлайди.

Вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган қонун ҳужжатларини тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун лойиҳалари сифатида қабул қилиш орқали уларнинг улушини 20 фоизга етказиш;

Давлат бошқарув тизимини функционал таҳлил қилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг камида 10 та функцияларининодавлат секторга ўтказиш бўйича таклиф киритиш;

2018-2019 йилларда  янги (қайта) ташкил қилинган 8 та вазирлик ва идоралар фаолиятини ўрганиш;

Электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш;

Аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага ошириш;

Нодавлат нотариат шаклига айлантирилган нотариал идораларини улушини 95 фоизга етказиш;

29 та қонуности ҳужжатлари билан белгиланган жавобгарлик ва санкция нормаларини чуқур таҳлил қилиш ва тегишли қонунларга киритилишини таъминлашдан иборатдир.

Ж.Абдухолиқов, 

Янгиобод туман адлия бўлими

бош маслаҳатчиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар