Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда кенг кўламда бунёд этилаётган боғдорчилик ва узумчилик соҳаларига бир назар (ВИДЕО).

Янгиободда кенг кўламда бунёд этилаётган боғдорчилик ва узумчилик соҳаларига бир назар (ВИДЕО).

05 июнь 2020 йил
51
0

Сўнги йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш орқали ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳудудларда лалми ер майдонлари ўзлаштирилиб, экин далаларини сезиларли даражада кенгайтириш чоралари кўрилмоқда.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгашининг республика ҳудудларини босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштириш, бунинг учун эксперимент тариқасида 2020-2022 йиллар давомида Жиззах вилоятининг жами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифига кўра Янгиобод туманида ҳам янги режалар, янгича тадбирлар амалга жорий этилмоқда.

Айнан бу бўйича чиқарилган қарор ҳам Жиззах ерларини ўзлаштиришга зарурат юқорилигини англатади.

Янгиобод туманида қишлоқ хўжалигида фойдаланиб келинаётган 26785 гектар ернинг минг кектари сувли, яна 3 минг гектари шартли сувли ва катта қисми, яъни 85 фоизи лалми еканлигидан қарор ижросини таъминлашнинг қай даражада маъсулиятли эканлигини билиш қийин эмас.  

Туманларни мева-сабзовотчиликка ихтисослаштириш, маҳсулот етиштирувчиларни мева-сабзавот кластерлари ҳамда кооперацияларга бирлаштириш каби амалий чоралар шу йилнинг ўзида самара бериши аниқ.

Албатта шу кунларда Янгиобод туманига йўлингиз тушса кенг кўламдаги дала ишларига гувоҳ бўласиз. Бир томонда янгидан барпо этилаётган боғлаарга ишлов берилаётган бўлса, бошқа майдонда турли экин маҳсулотларининг парваришини кузатасиз. Туманда ташкил этилаётган боғ ва узумзорлар лалми ер майдонидан самарали фойдаланиш мумкинлигини кўрсатмоқда.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар