Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиобод туманида янги қурилган намунали уйларнинг девори нурай бошлангани тўғрисидаги телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган видео юзасидан муносабат.

Янгиобод туманида янги қурилган намунали уйларнинг девори нурай бошлангани тўғрисидаги телеграм ижтимоий тармоғида тарқалган видео юзасидан муносабат.

11 июнь 2020 йил
532
0

Шу йилнинг 10 июнь куни телеграм ижтимоий тармоғида Янгиобод туманида янги қурилган намунали уйларнинг девори нурай бошлангани тўғрисида видео тарқалган эди.

Мазкур видео юзасидан шуни маълум қиламизки, тасвирда кўрсатилган 4 қаватли турар жой қурилиш ишлари 2019 йил “Обод марказ” давлат дастури доирасида бошланган бўлиб, ҳали якунига етказилмаган ва фойдаланишга топширилмаган.

Видеодаги изоҳда намунали уйларнинг девори нурай бошлаганлиги айтилган фикрлар ҳақиқатга зид бўлиб, аксинча, бугунги кунда мазкур кўп қаватли турар жойнинг қурилиш-таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ушбу турар жой  2020 йилнинг август ойида қуриб битказилиб, шу йилнинг  сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, фуқароларимиздан турли норасмий манбаларда эълон қилинган ҳар хил ёлғон маълумотларга ишонмасликларини сўраймиз.

Янгиобод тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар