Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Сармич маҳалласида аҳолига “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Сармич маҳалласида аҳолига “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

20 июнь 2020 йил
554
0

Сармич маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Юқори Сармич қишлоғида “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш ва чегара яқинида хўжалик фаолиятини олиб бориш тартиби тўғрисида тушунтириш ва тарғибот -ташвиқот ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокимим ўринбосари А.Нишонов, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси А.Назарқулов ҳамда ҳарбий қисм вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида чегара олди минтақасида хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият юритиш, оммавий ва бошқа маданий тадбирларни ўтказиш,  шахсларнинг чегара олди зонасига ва чегара олди минтақасига кириши ва чиқиши (ўтиши), у ерда бўлиши (яшаши) ва ҳаракатланиши юзасидан аҳолига кенг тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнгида чегара олди ҳудудда чегара хавфсизлиги ва даҳлсизлигини  таъминлашда чегара хизматчилари билан ҳамкорликда фаол иштирок этаётган аҳоли вакилларининг бир гуруҳи ҳарбий қисм ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар