Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида Янгиободда эзгу тадбирлар олиб борилмоқда.

“Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида Янгиободда эзгу тадбирлар олиб борилмоқда.

21 июнь 2020 йил
647
0

Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида барча маҳаллалар, кўча ва хонадонда эзгу акциялар ташкил этилиб, халқимиз томонидан ободлик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар кенг кўламда амалга оширилмоқда. Бунинг ортидан эса хонадонлар, кўча ва маҳаллалар янада файзли ва обод кўринишга эга бўлмоқда.

Давлатимиз Раҳбари томонидан 2020 йил 8 июнь куни ўтказилган йиғилишда хонадонлар ва кўчаларни обод қилишга қаратилган “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” тамойили асосида ишларни ташкил қилиш бўйича берилган топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 июн куни Янгиобод туманидаги 8 та қишлоқ, шахарча ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида кенг аҳоли вакилларини жалб этган ҳолда “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаманшиори остида хонадонларида, кўчаларда ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

Маҳаллалар, хонадонларни тартибга келтирилиб, аҳоли уй-жойларини оқлаш, дарахтларгашакл бериш, ариқларни тозалаш, чиқиндиларни олиб чиқиш, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, камбағал оилаларнинг хонадонларини таъмирлаш ишларида ҳашарлар уюштирилди.

Жумладан, Янгиообод ШФЙ худудидаги Мустақиллик ва Дўстлик кўчаларидаги аҳоли хонадонларининг девор фасадлари оқлаш ишлари ташкил этилиб, чиқиндилардан тозаланди. Шаҳарчанинг асосий Мустақиллик кўчаси намунали кўча ҳолатига келтириш учун ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, 0.7 метр йўл асфльт қилинди. Худди шу каби Баландчақир МФЙ ҳудудидаги Мустақиллик шох кўчасидаги булоқлар, ариқлар ҳам тозаланди, кўчадаги дарахтларга шакл берилиб, оқлаш ишлари олиб борилди, дарахтлар суғорилди.

Бу каби эзгу ишлар Хўжамушкент ҚФЙ ҳудудидаги “Хўжамушкент ота” Зиёратгоҳида ҳам олиб борилди. Зиёратгоҳ ҳудудидида маҳаллий аҳоли томонидан кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Акция доирасида зиёратгоҳ атрофидаги тўсиқлар қайта таъмирланди.

Туманда ўтказилган ҳашарларда жами 4840 нафардан ортиқ аҳоли иштирок этишди. Ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 3 гектардан ортиқ майдонлар тозаланиб, 6.2 тоннага яқин чиқиндилар махсус чиқиндихоналарга чиқарилди. Йўллар четларидаги 3 кмга яқин ариқ ва булоқлар тозаланиб, 1.5 минга яқин дарахтларга шакл берилиб, оқлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, барча маҳаллалардаги қабристон ва зиёратгохларнинг тўсиқлари қайта таъмирланиб, ободонлаштириш ишлари давом этаяпди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бундай ҳайрли тадбирлар натижасида туманда намунали хонадонлар ва кўчалар сони тобора кўпайиб, маҳаллалар эса обод ва кўркам масканларга айланмоқда.

З.Назарқулова,

Янгиобод туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар