Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Жиззахлик хотин-қизларни ОТМларга кириш учун тўрт фоизли қўшимча грант ўринлари маълум бўлди.

Жиззахлик хотин-қизларни ОТМларга кириш учун тўрт фоизли қўшимча грант ўринлари маълум бўлди.

26 июнь 2020 йил
202
0

Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш учун хотин-қизларга ажратиладиган тўрт фоизли қўшимча грант ўринларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти белгиланди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Олий таълим муассасаларига қабул бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020/2021-ўқув йили учун хотин-қизларга ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти учун республика бўйича жами 940 та жой ажратилган.

Вилоятлар кесимида ўринлар қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 51 та;
  • Андижон вилояти — 85 та;
  • Бухоро вилояти — 53 та;
  • Жиззах вилояти — 36 та;
  • Қашқадарё вилояти — 88 та;
  • Навоий вилояти — 28 та;
  • Наманган вилояти — 75 та;
  • Самарқанд вилояти — 104 та;
  • Сурхондарё вилояти — 71 та;
  • Сирдарё вилояти — 49 та;
  • Тошкент вилояти — 80 та;
  • Фарғона вилояти — 100 та;
  • Хоразм вилояти — 50 та;
  • Тошкент шаҳар — 70 та.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг «2020/2021-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2020/2021-ўқув йили қабулидан бошлаб Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти ажратилади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар