Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » "Ёшлар шахмат тахтаси" мусобақасининг Янгиобод туман босқичи ғолиблари аниқланди.

"Ёшлар шахмат тахтаси" мусобақасининг Янгиобод туман босқичи ғолиблари аниқланди.

26 июнь 2020 йил
873
0

Ўбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги “Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича кўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3906-сонли карори ижросини таъминлаш хамда Ёшлар ойлиги доирасида 30 июн ёшлар ойлиги муносабати билан ёшлар иштирокида Шахмат мусобақаси ташкил этилди.

Ушбу мусобака оркали ақл-идрок ўйини саналган шахмат спорт турини мамлакатимизда кенгроқ тарғиб килиш ва ёшларнинг бўш вактларини мазмунли ўтказиш ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий тафаккур даражасини ўстиришдан иборат хисобланади.

Мусобакада жами 40 дан ортиқ ўқувчи ёшлар Онлине тарзда Зоом дастурида карантин талаблари асосида  иштирок этишди.

Ёшлар шахмат тахтаси спорт мусобокасида 16 ёшгача қизлар ўртасида 4-мактаб ўқувчиси Эгамбердиева Камола 1 ўринни, 15-мактаб ўқувчиси Зафарова Зебо 2-уринни, 16 ёшгача угил болалар уртасида  1-уринни 1-мактаб укувчиси Ғйбуллаев Оллоёр, 2-ўринни 6-мактаб ўқувчиси Гулмуродов Фаризбек, 13 ёшгача ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 5-мактаб ўқувчиси Сайидқулов Азизбек 2-ўринни Ахмадкулов Фаёзбеклар эгалладилар.

Мусобака натижаларига кўра ғолиблар Ёшлар иттифоқи Янгиобод туман Кенгаши томонидан тақдирланди.

-"Мен спортнинг шахмат турини жуда яхши кўраман. Бугунги мусобака кўтаринки рухда муросасиз тарзда бўлиб ўтди" –дейди туман босқичи ғолиби 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Эгамбердиева Камола.
Ёшлар ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмокда.

М.Рахмонбердиев,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар