Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 542-11-11
(0372) 542-11-45
» » Янгиободда агро ва экотуризм соҳаларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда

Янгиободда агро ва экотуризм соҳаларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда

10 июль 2020 йил
200
0

Янгиобод туманида 2020-2021 йилларда саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги йўналишларида қиймати бир миллиард 287 миллион сўмдан ортиқ истиқболли лойиҳалар амалга оширилади.

"Янгиобод Бахт агро" (ғаллачилик), "Yangiobod Grape Garden Agroklaster" (узумчилик), "Fu Lai Ge" хўжалик илмий технологик кластери (Хитой), "GER-MAN COLLECT" МЧЖ (паррандачилик), "YANGIOBOD ECO VEGETABLS" МЧЖ қўшма корхонаси (Афғонистон), "Янгиобод ECO туризм маркази" ташкил этилиши натижасида ҳудуднинг агро ва экотуризм йўналишидаги жозибадорлигини янада ошириш имконияти туғилади.

— Географик жойлашувига кўра, табиати, иқлими, сархил мевалари билан ҳар қандай сайёҳни мафтун эта оладиган гўшалар ҳудудимизда бисёр, — дейди инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Сарвар Пўлатов. — Бу борада ташаббус-кор тадбиркорларнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаймиз ҳамда туманимизнинг туризм йўналишидаги имконияти, салоҳияти борасидаги таклифларни ўрганиб чиқаяпмиз.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар